Хитойда совет аскарлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликлар қайта таъмирланди

Хитой Шимоли-шарқини 1945-йил августида япон милитаристларидан озод қилган совет аскарлари шарфига қўйилган ёдгорликлар таъмирланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Хитойнинг Тунцзян ва Дуннин аҳоли пунктларида совет ҳарбийлари шарафига ўрнатилган ёдгорликлар таъмирланди. Бу ҳақда Россиянинг Харбин шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Тунцзян шаҳри боғидаги ёдгорлик Қизил Армиянинг 2-Узоқ Шарқ фронти аскарлари ва офицерлари шарафига ўрнатилган.
Дуннин шаҳри чеккасида, Саньчакоу қишлоғида Қизил Армиянинг 1-Узоқ Шарқ фронти аскарларининг оммавий қабри бор.
Дипломатик миссиянинг таъкидлашича, ҳаммаси бўлиб Хэйлунцзян провинцияси ҳудудида Россиянинг 36 та ҳарбий ёдгорлик объектлари жойлашган.
Памятники советским воинам в китайских городах Тунцзян и Дуннин
Маълумот учун, Иккинчи жаҳон уруши якунида, 1945 йилнинг 9 август куни Қизил армия япон милитаристлари томонидан босиб олинган Хитойнинг шимолий ҳудудларини озод қилиш мақсадида - Манчжурия стратегик операциясини бошлаган эди. СССР ва Монголия қўшинлари иштирок этган ҳарбий операция давомида Япониянинг Квантун армияси тўлиқ яксон қилиниб, Хитойнинг Шимоли-шарқи, Манчжурия ҳудуди, Шимолий Корея, Жанубий Сахалин ва Курил ороллари тўлиқ озод қилинган эди.
Манчжурия ҳарбий операцияси 1945 йилнинг 2 сентябрида Совет Иттифоқининг тўлиқ ғалабаси ва Япония капитуляси билан якунланган эди. 25 кун давом этган ҳарбий ҳаракатлар давомида 12 минг совет аскарлари қурбон бўлди.