https://sputniknews.uz/20221108/xitoyda-sovet-askarlari-xotirasiga-ornatilgan-yodgorliklar-qayta-tamirlandi-29791446.html
Хитойда совет аскарлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликлар қайта таъмирланди
Хитойда совет аскарлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликлар қайта таъмирланди
Sputnik Ўзбекистон
Хитой Шимоли-шарқини 1945-йил августида япон милитаристларидан озод қилган совет аскарлари шарфига қўйилган ёдгорликлар таъмирланди. 08.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-08T12:20+0500
2022-11-08T12:20+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
хитой
иккинчи жаҳон уруши
тарихий ёдгорлик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/08/29791579_0:370:960:910_1920x0_80_0_0_fe13507383c0f2fe04004b56d95ed8f0.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Хитойнинг Тунцзян ва Дуннин аҳоли пунктларида совет ҳарбийлари шарафига ўрнатилган ёдгорликлар таъмирланди. Бу ҳақда Россиянинг Харбин шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди. Дипломатик миссиянинг таъкидлашича, ҳаммаси бўлиб Хэйлунцзян провинцияси ҳудудида Россиянинг 36 та ҳарбий ёдгорлик объектлари жойлашган. Маълумот учун, Иккинчи жаҳон уруши якунида, 1945 йилнинг 9 август куни Қизил армия япон милитаристлари томонидан босиб олинган Хитойнинг шимолий ҳудудларини озод қилиш мақсадида - Манчжурия стратегик операциясини бошлаган эди. СССР ва Монголия қўшинлари иштирок этган ҳарбий операция давомида Япониянинг Квантун армияси тўлиқ яксон қилиниб, Хитойнинг Шимоли-шарқи, Манчжурия ҳудуди, Шимолий Корея, Жанубий Сахалин ва Курил ороллари тўлиқ озод қилинган эди. Манчжурия ҳарбий операцияси 1945 йилнинг 2 сентябрида Совет Иттифоқининг тўлиқ ғалабаси ва Япония капитуляси билан якунланган эди. 25 кун давом этган ҳарбий ҳаракатлар давомида 12 минг совет аскарлари қурбон бўлди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/08/29791579_0:280:960:1000_1920x0_80_0_0_abec78e2c878311c60375b347ce79d8f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, хитой, иккинчи жаҳон уруши, тарихий ёдгорлик, россия
дунёда, хитой, иккинчи жаҳон уруши, тарихий ёдгорлик, россия
Хитойда совет аскарлари хотирасига ўрнатилган ёдгорликлар қайта таъмирланди
12:20 08.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Хитой Шимоли-шарқини 1945-йил августида япон милитаристларидан озод қилган совет аскарлари шарфига қўйилган ёдгорликлар таъмирланди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Хитойнинг Тунцзян ва Дуннин аҳоли пунктларида совет ҳарбийлари шарафига ўрнатилган ёдгорликлар таъмирланди. Бу ҳақда Россиянинг Харбин шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати
хабар берди.
Хусусан, Тунцзян шаҳри боғидаги ёдгорлик Қизил Армиянинг 2-Узоқ Шарқ фронти аскарлари ва офицерлари шарафига ўрнатилган.
Дуннин шаҳри чеккасида, Саньчакоу қишлоғида Қизил Армиянинг 1-Узоқ Шарқ фронти аскарларининг оммавий қабри бор.
Дипломатик миссиянинг таъкидлашича, ҳаммаси бўлиб Хэйлунцзян провинцияси ҳудудида Россиянинг 36 та ҳарбий ёдгорлик объектлари жойлашган.
Маълумот учун, Иккинчи жаҳон уруши якунида, 1945 йилнинг 9 август куни Қизил армия япон милитаристлари томонидан босиб олинган Хитойнинг шимолий ҳудудларини озод қилиш мақсадида - Манчжурия стратегик операциясини бошлаган эди. СССР ва Монголия қўшинлари иштирок этган ҳарбий операция давомида Япониянинг Квантун армияси тўлиқ яксон қилиниб, Хитойнинг Шимоли-шарқи, Манчжурия ҳудуди, Шимолий Корея, Жанубий Сахалин ва Курил ороллари тўлиқ озод қилинган эди.
Манчжурия ҳарбий операцияси 1945 йилнинг 2 сентябрида Совет Иттифоқининг тўлиқ ғалабаси ва Япония капитуляси билан якунланган эди. 25 кун давом этган ҳарбий ҳаракатлар давомида 12 минг совет аскарлари қурбон бўлди.