Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Донецк темир йўли биносидаги ёнғин бартараф этилди

Украина Қуролли кучлари зарбаси оқибатида Донецк темир йўллари бошқармаси биносида ёнғин чиққан эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Украина қўшинларининг ўққа тутиши натижасида Донецк темир йўли биносида содир бўлган ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақда Донецк халқ республикаси (ДХР) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) хабар қилди.
Украинанинг ҳарбий жиноятларига боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш қўшма марказидаги ДХР ваколатхонаси Украина ҳарбийлари Москва вақти билан соат 3:13 да Донецк марказидаги Ворошилов туманига НАТО намунасидаги 155 миллиметр калибрли 6 та снаряд билан зарба берганини хабар қилганди.
РИА Новостининг хабар қилишича, бунинг оқибатида Донецк темир йўллари бошқармаси биноси зарар кўрган. Бинода кучли ёнғин келиб чиққан. Қутқарувчилар сўзларига кўра, ёнғин оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган.