Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Киев ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотларни яширмоқда – украиналик асир

Асирга тушган Украина Қуролли кучлари ҳарбийси Киев нега ҳалок бўлган аскарлар ҳақидаги маъулмотларни сир тутишини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Украина қўмондонлиги ҳалок бўлган аскарларнинг оилаларига компенсация тўламаслик учун уларга оид маълумотларни сир тутмоқда. Бу ҳақда асирга тушган Украина Қуролли кучларининг 25-алоҳида ҳужумчи бригадаси ҳарбий хизматчиси Александр Барлян маълум қилди.
“Бригадамиз компенсация тўламаслик учун камида мени бедарак йўқолган деб расмийлаштирган”, - деди асир. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Барляннинг тушунтиришича, бедарак йўқолганлар учун компенсация тўлаш кўзда тутилмаган.
Унинг сўзларига кўра, оилаларнингпул олиши ҳамиша ҳам осон кечмайди, ҳатто ҳарбий хизматчи расман дафн этилган бўлсада.
“Йўқотишлар катта, пул эса шунчаки ҳаммага етмайди”, - дея қўшимча қилди украиналик асир.
Барлян Украина қонунчилигига кўра, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оиласи 15 млн гривна олиши кераклигига аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.