https://sputniknews.uz/20221106/kiev-halok-bolganlar-togrisidagi-malumotlarni-yashirmoqda--ukrainalik-asir-29752542.html
Киев ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотларни яширмоқда – украиналик асир
Киев ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотларни яширмоқда – украиналик асир
Sputnik Ўзбекистон
Асирга тушган Украина Қуролли кучлари ҳарбийси Киев нега ҳалок бўлган аскарлар ҳақидаги маъулмотларни сир тутишини айтди. 06.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-06T15:33+0500
2022-11-06T15:33+0500
2022-11-06T15:33+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28876652_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_891594cd89e7e3592ed0b2f3a10d8dc9.jpg
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Украина қўмондонлиги ҳалок бўлган аскарларнинг оилаларига компенсация тўламаслик учун уларга оид маълумотларни сир тутмоқда. Бу ҳақда асирга тушган Украина Қуролли кучларининг 25-алоҳида ҳужумчи бригадаси ҳарбий хизматчиси Александр Барлян маълум қилди.“Бригадамиз компенсация тўламаслик учун камида мени бедарак йўқолган деб расмийлаштирган”, - деди асир. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.Барляннинг тушунтиришича, бедарак йўқолганлар учун компенсация тўлаш кўзда тутилмаган.Унинг сўзларига кўра, оилаларнингпул олиши ҳамиша ҳам осон кечмайди, ҳатто ҳарбий хизматчи расман дафн этилган бўлсада.“Йўқотишлар катта, пул эса шунчаки ҳаммага етмайди”, - дея қўшимча қилди украиналик асир.Барлян Украина қонунчилигига кўра, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оиласи 15 млн гривна олиши кераклигига аниқлик киритди.Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28876652_167:0:2898:2048_1920x0_80_0_0_f7cc70330ec0f004972bf9b12c2ce0a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина
Киев ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотларни яширмоқда – украиналик асир
Асирга тушган Украина Қуролли кучлари ҳарбийси Киев нега ҳалок бўлган аскарлар ҳақидаги маъулмотларни сир тутишини айтди.
ТОШКЕНТ, 6 ноя — Sputnik. Украина қўмондонлиги ҳалок бўлган аскарларнинг оилаларига компенсация тўламаслик учун уларга оид маълумотларни сир тутмоқда. Бу ҳақда асирга тушган Украина Қуролли кучларининг 25-алоҳида ҳужумчи бригадаси ҳарбий хизматчиси Александр Барлян маълум қилди.
“Бригадамиз компенсация тўламаслик учун камида мени бедарак йўқолган деб расмийлаштирган”, - деди асир. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Барляннинг тушунтиришича, бедарак йўқолганлар учун компенсация тўлаш кўзда тутилмаган.
Унинг сўзларига кўра, оилаларнингпул олиши ҳамиша ҳам осон кечмайди, ҳатто ҳарбий хизматчи расман дафн этилган бўлсада.
“Йўқотишлар катта, пул эса шунчаки ҳаммага етмайди”, - дея қўшимча қилди украиналик асир.
Барлян Украина қонунчилигига кўра, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оиласи 15 млн гривна олиши кераклигига аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.