Самарқанд саммити: қолдирилган дарслар қайси кунлар ҳисобидан тўлдирилиши маълум қилинди

Самарқандда саммит сабабли қолдирилган дарслар қайси кунлар ҳисобидан тўлдирилиши маълум қилинди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Самарқанддаги мактаб ўқувчиларининг ШҲТ саммити сабаб қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдирилиши ҳақида хабар берилган эди. Вилоят халқ таълими бошқармаси дарслар ўтказиладиган саналар ҳақида маълумот берди.
Самарқандда сентябрь ойида ШҲТ давлат раҳбарларининг олий даражадаги саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳридаги мактабларда дарслар 19 сентябрдан бошланганди.
Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг қарорига кўра, Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларига, шунингдек, Оқдарё,Тойлоқ, Самарқанд туманларининг маҳаллий кенгашлари қарорлари ва Жомбой туман ҳокимлигининг тегишли фармойишига асосан, Самарқанд туманидаги 3 та (7-, 23-, 53-), Тойлоқ туманидаги 5 та (11-, 12-, 15-, 17-, 59-), Оқдарё туманидаги 5 та (25-, 38-, 39-, 41-, 48-), Жомбой туманидаги 6 та (5-, 6-, 8-, 22-, 20- ва 44-сонли) умумтаълим мактабларига 5—19 сентябрь кунлари навбатдан ташқари таътил берилиб, қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътиллар ҳисобига қопланиши белгиланган.
Шунга кўра, муассасаларда қолдирилган дарслар кузги таътил (4-, 5-, 7- ва 8 ноябрь ҳисобидан, 9-, 10-, 12-, 13-, 14 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар ўрни қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан, жами 5 ўқиш куни; 2022 йилнинг 15-, 16-,17 сентябрь кунлари қолдирилган дарс машғулотлари ўрни 2023 йил баҳорги таътилнинг охирги 3 ўқиш куни ҳисобидан тўлдирилади.