https://sputniknews.uz/20221105/samarqand-sammiti-qoldirilgan-darslar-qaysi-kunlar-hisobidan-toldirilishi-malum-qilindi-29740572.html
Самарқанд саммити: қолдирилган дарслар қайси кунлар ҳисобидан тўлдирилиши маълум қилинди
Самарқанд саммити: қолдирилган дарслар қайси кунлар ҳисобидан тўлдирилиши маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда саммит сабабли қолдирилган дарслар қайси кунлар ҳисобидан тўлдирилиши маълум қилинди 05.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-05T15:15+0500
2022-11-05T15:15+0500
2022-11-05T15:15+0500
жамият
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/487/76/4877638_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_0729c20c4bdec59cd2d605dc92b0e389.jpg
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Самарқанддаги мактаб ўқувчиларининг ШҲТ саммити сабаб қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдирилиши ҳақида хабар берилган эди. Вилоят халқ таълими бошқармаси дарслар ўтказиладиган саналар ҳақида маълумот берди.Самарқандда сентябрь ойида ШҲТ давлат раҳбарларининг олий даражадаги саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳридаги мактабларда дарслар 19 сентябрдан бошланганди.Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг қарорига кўра, Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларига, шунингдек, Оқдарё,Тойлоқ, Самарқанд туманларининг маҳаллий кенгашлари қарорлари ва Жомбой туман ҳокимлигининг тегишли фармойишига асосан, Самарқанд туманидаги 3 та (7-, 23-, 53-), Тойлоқ туманидаги 5 та (11-, 12-, 15-, 17-, 59-), Оқдарё туманидаги 5 та (25-, 38-, 39-, 41-, 48-), Жомбой туманидаги 6 та (5-, 6-, 8-, 22-, 20- ва 44-сонли) умумтаълим мактабларига 5—19 сентябрь кунлари навбатдан ташқари таътил берилиб, қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътиллар ҳисобига қопланиши белгиланган.Шунга кўра, муассасаларда қолдирилган дарслар кузги таътил (4-, 5-, 7- ва 8 ноябрь ҳисобидан, 9-, 10-, 12-, 13-, 14 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар ўрни қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан, жами 5 ўқиш куни; 2022 йилнинг 15-, 16-,17 сентябрь кунлари қолдирилган дарс машғулотлари ўрни 2023 йил баҳорги таътилнинг охирги 3 ўқиш куни ҳисобидан тўлдирилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/487/76/4877638_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_189fe21f92c972c7730f42e306e61956.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, самарқанд
Самарқанд саммити: қолдирилган дарслар қайси кунлар ҳисобидан тўлдирилиши маълум қилинди
Самарқандда саммит сабабли қолдирилган дарслар қайси кунлар ҳисобидан тўлдирилиши маълум қилинди
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Самарқанддаги мактаб ўқувчиларининг ШҲТ саммити сабаб қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдирилиши ҳақида хабар берилган эди. Вилоят халқ таълими бошқармаси дарслар ўтказиладиган саналар ҳақида
маълумот берди.
Самарқандда сентябрь ойида ШҲТ давлат раҳбарларининг олий даражадаги саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳридаги мактабларда дарслар 19 сентябрдан бошланганди.
Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг қарорига кўра, Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларига, шунингдек, Оқдарё,Тойлоқ, Самарқанд туманларининг маҳаллий кенгашлари қарорлари ва Жомбой туман ҳокимлигининг тегишли фармойишига асосан, Самарқанд туманидаги 3 та (7-, 23-, 53-), Тойлоқ туманидаги 5 та (11-, 12-, 15-, 17-, 59-), Оқдарё туманидаги 5 та (25-, 38-, 39-, 41-, 48-), Жомбой туманидаги 6 та (5-, 6-, 8-, 22-, 20- ва 44-сонли) умумтаълим мактабларига 5—19 сентябрь кунлари навбатдан ташқари таътил берилиб, қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътиллар ҳисобига қопланиши белгиланган.
Шунга кўра, муассасаларда қолдирилган дарслар кузги таътил (4-, 5-, 7- ва 8 ноябрь ҳисобидан, 9-, 10-, 12-, 13-, 14 сентябрь кунлари қолдирилган дарслар ўрни қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан, жами 5 ўқиш куни; 2022 йилнинг 15-, 16-,17 сентябрь кунлари қолдирилган дарс машғулотлари ўрни 2023 йил баҳорги таътилнинг охирги 3 ўқиш куни ҳисобидан тўлдирилади.