ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари чуқурликка тушиб кетган фуқарони олиб чиқишди.
Қайд этилишича, 3 ноябрь куни соат 18:40ларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Гулшан кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида томорқаси ортидаги чуқурликка тушиб кетган.
Чирчиқ шаҳар ФВ бўлимига уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлар ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.