“Wizz Air” Абу-Даби — Тошкент рейсларини йўлга қўяди

Венгрия авиакомпанияси 2023 йил 25 январда Тошкентга биринчи парвозни йўлга қўяди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси 2023 йил 25 январдан Абу-Даби — Тошкент авиарейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Uzbekistan airports" хабар берди.
Маълум бўлишича, парвозлар Airbus A320/A321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Маълумот ўрнида, "Wizz Air" — Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Венгрия пойтахти, Будапештда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “WizzAir Abu Dhabi” Тошкент ва Самарқандга арзон рейсларни йўлга қўйишни режалаштираётгани хабар қилинган эди. 13 декабрдан бошлаб Абу-Даби — Самарқанд рейси йўловчиларни ташишни бошлайди.
“WizzAir Abu Dhabi” – Абу Даби халқаро аэропортида жойлашган кам бюджетли авиакомпания, Бирлашган Араб Амирликларининг ADQ давлат инвестиция компанияси ҳамда "Wizz Air Holdings" халқаро холдинг томонидан ташкил этилган қўшма корхонасидир.