https://sputniknews.uz/20221103/wizz-air-abu-dabi--toshkent-reyslarini-yolga-qoyadi-29691010.html
“Wizz Air” Абу-Даби — Тошкент рейсларини йўлга қўяди
“Wizz Air” Абу-Даби — Тошкент рейсларини йўлга қўяди
Sputnik Ўзбекистон
Венгрия авиакомпанияси 2023 йил 25 январда Тошкентга биринчи парвозни йўлга қўяди. 03.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-03T11:29+0500
2022-11-03T11:29+0500
2022-11-03T11:29+0500
жамият
авиапарвозлар
абу-даби
тошкент
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0a/26075182_0:185:3071:1912_1920x0_80_0_0_1805dfc956e4fe0e60fd56c8728af47a.jpg
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси 2023 йил 25 январдан Абу-Даби — Тошкент авиарейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Uzbekistan airports" хабар берди.Маълум бўлишича, парвозлар Airbus A320/A321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.Маълумот ўрнида, "Wizz Air" — Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Венгрия пойтахти, Будапештда жойлашган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “WizzAir Abu Dhabi” Тошкент ва Самарқандга арзон рейсларни йўлга қўйишни режалаштираётгани хабар қилинган эди. 13 декабрдан бошлаб Абу-Даби — Самарқанд рейси йўловчиларни ташишни бошлайди.“WizzAir Abu Dhabi” – Абу Даби халқаро аэропортида жойлашган кам бюджетли авиакомпания, Бирлашган Араб Амирликларининг ADQ давлат инвестиция компанияси ҳамда "Wizz Air Holdings" халқаро холдинг томонидан ташкил этилган қўшма корхонасидир.
абу-даби
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0a/26075182_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_ef92e34de0a1627f1fdca6db9a4517e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, авиапарвозлар, абу-даби, тошкент, самарқанд
жамият, авиапарвозлар, абу-даби, тошкент, самарқанд
“Wizz Air” Абу-Даби — Тошкент рейсларини йўлга қўяди
Венгрия авиакомпанияси 2023 йил 25 январда Тошкентга биринчи парвозни йўлга қўяди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси 2023 йил 25 январдан Абу-Даби — Тошкент авиарейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Uzbekistan airports" хабар
берди. Маълум бўлишича, парвозлар Airbus A320/A321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Маълумот ўрнида, "Wizz Air" — Венгриянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Венгрия пойтахти, Будапештда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “WizzAir Abu Dhabi” Тошкент ва Самарқандга арзон рейсларни йўлга қўйишни режалаштираётгани
хабар қилинган эди. 13 декабрдан бошлаб Абу-Даби — Самарқанд рейси йўловчиларни ташишни бошлайди.
“WizzAir Abu Dhabi” – Абу Даби халқаро аэропортида жойлашган кам бюджетли авиакомпания, Бирлашган Араб Амирликларининг ADQ давлат инвестиция компанияси ҳамда "Wizz Air Holdings" халқаро холдинг томонидан ташкил этилган қўшма корхонасидир.