Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина билан яна 107 га 107 формуласи бўйича ўзаро асир алмашилди – Пушилин

Украина зиндонларидан 107 нафар жангчимизни қайтармоқдамиз, дейди Пушилин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Донецк халқ республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин Украина билан маҳбуслар алмашинуви 107 га 107 формуласи бўйича амалга оширилганини маълум қилди.
Унга кўра, озод этилганларнинг 65 нафари ДХР ва ЛХР вакилларидир.

“Бугун биз Украина зиндонларидан 107 нафар жангчимизни қайтармоқдамиз. Украинага ҳам шунча миқдордаги маҳбусларни қайтармоқдамиз. Озод қилинганларнинг умумий сонидан 65 нафари Донецк ва Луганск халқ республикаларидан. Тез орада улар яқинларини бағрига боса олади”, - деб ёзади Пушилин.

Россия ва Украина ўртасида сўнгги кенг кўламли маҳбуслар алмашинуви 29 октябрькуни бўлиб ўтди. Киев назорати остидаги ҳудудлардан 50 киши қайтарилди. Улар даволаниш ва реабилитация учун Москвага олиб кетилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.