ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар Иордания пойтахти Аммондаги катталар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлашди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон бокс федерацияси.
Абдумалик Халаков (-57 кг) мусобақадаги илк жангини таиландлик Саравут Сукетга қарши ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Яна бир ўзбекистонлик боксчи Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) япониялик рақиби Шунсуке Китамотони 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мусобақалар 13 ноябргача давом этади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 13 нафар, аёллар терма жамоаси эса 10 нафар боксчи билан мусобақада иштирок этмоқда.
Иорданиядаги Осиё чемпионатида қатнашадиган боксчилар IBAнинг янги рейтинги учун очколар ишлаб олишади. Осиё чемпионатида қитъанинг 27 та мамлакатидан боксчилар иштирок этишмоқда.