https://sputniknews.uz/20221102/ozbekistonlik-bokschilar-iordaniyadagi-osiyo-chempionatini-galaba-bilan-boshlashdi---video-29658941.html
Ўзбекистонлик боксчилар Иорданиядаги Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлашди - видео
Ўзбекистонлик боксчилар Иорданиядаги Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлашди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Аммонда навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Абдумалик Халаков ва Руслан Абдуллаев илк жангларидан рақибларини мағлуб этишди. 02.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-02T11:34+0500
2022-11-02T11:34+0500
2022-11-02T11:34+0500
спорт
бокс
иордания
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/06/21239923_0:0:1201:676_1920x0_80_0_0_000c0a8801a9bd88de242dcbed19979f.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар Иордания пойтахти Аммондаги катталар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлашди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон бокс федерацияси.Абдумалик Халаков (-57 кг) мусобақадаги илк жангини таиландлик Саравут Сукетга қарши ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.Яна бир ўзбекистонлик боксчи Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) япониялик рақиби Шунсуке Китамотони 5:0 ҳисобида мағлуб этди.Мусобақалар 13 ноябргача давом этади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 13 нафар, аёллар терма жамоаси эса 10 нафар боксчи билан мусобақада иштирок этмоқда.Иорданиядаги Осиё чемпионатида қатнашадиган боксчилар IBAнинг янги рейтинги учун очколар ишлаб олишади. Осиё чемпионатида қитъанинг 27 та мамлакатидан боксчилар иштирок этишмоқда.
иордания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/06/21239923_0:0:1127:845_1920x0_80_0_0_dd2216e46b39cc4597b7329c45cd05a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, бокс, иордания
Ўзбекистонлик боксчилар Иорданиядаги Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлашди - видео
Аммонда навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Абдумалик Халаков ва Руслан Абдуллаев илк жангларидан рақибларини мағлуб этишди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчилар Иордания пойтахти Аммондаги катталар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлашди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон бокс федерацияси.
Абдумалик Халаков (-57 кг) мусобақадаги илк жангини таиландлик Саравут Сукетга қарши ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Яна бир ўзбекистонлик боксчи
Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) япониялик рақиби Шунсуке Китамотони 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мусобақалар 13 ноябргача давом этади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 13 нафар, аёллар терма жамоаси эса 10 нафар боксчи билан мусобақада иштирок этмоқда.
Иорданиядаги Осиё чемпионатида қатнашадиган боксчилар IBAнинг янги рейтинги учун очколар ишлаб олишади. Осиё чемпионатида қитъанинг 27 та мамлакатидан боксчилар иштирок этишмоқда.