ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги “Навоий (Зангиота)-Қоплонбек” автомобиль ўтказиш пункти 1 ноябрдан эмас, балки 1 декабрдан ёпилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) маълум қилди.
Таъкидланишича, 28 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари бу ўтказиш пунктини реконструкция ва модернизация учун 2022 йил 1 декабрдан ёпилишига келишишган.
Автомобильный погранично-таможенный пункт пропуска на границе Узбекистана и Казахстана
© Фото: Пресс-служба ГТК
1 ноябрь куни ДБҚ раиси Акмалхўжа Мавлонов у ерда бўлиб, қурилиш-бунёдкорлик ишлари лойиҳалари билан яқиндан танишган.
Реконструкция и модернизация КПП "Навои-Капланбек"
© Фото: Пресс-служба ГТК
“Алоҳида таъкидлаш жоизки, қурилиш реконструкция ишлари икки давлат ўтказиш пунктларида бир вақтнинг ўзида бошланади ва якунланади”, - дейилган хабарда.
Реконструкциядан сўнг "Навоий" чегара божхона пости замонавий қиёфага келтирилади. Постда автотранспортлар учун йўлаклар сони икки баробарга кўпайиб, транспорт воситаларини ўтказувчанлиги суткасига 300 тадан 1000 тагача ошади.
Реконструкция и модернизация КПП "Навои-Капланбек"
© Фото: Пресс-служба ГТК
Чегарадан ўтиш вақти 3 маротабагача қисқаради ва ҳайдовчиларга ҳамда йўловчиларга барча шарт-шароитлар яратилади.
Юк автотранспорт воситалари ўтказувчанлик имконияти юқори бўлган “Яллама-Б.Конысбаев” ўтказиш пункти орқали, енгил автотранспорт воситалари ва фуқаролар ўзлари учун қулай бўлган бошқа ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкин.
Реконструкция и модернизация КПП "Навои-Капланбек"
© Фото: Пресс-служба ГТК
Қўмита бошқа ўтказиш пунктларида тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган куч ва воситаларни сафарбар этиш чораларни кўрган.
Эслатиб ўтамиз, бу назорат ўтказиш пункти президентнинг 27 апрелдаги тегишли фармони асосида модернизация қилинмоқда.