https://sputniknews.uz/20221101/zangiota-qoplonbek-avtomobil-otkazish-punkti-yopilishining-aniq-sanasi-aytildi-29646644.html
“Зангиота-Қоплонбек” автомобиль ўтказиш пункти ёпилишининг аниқ санаси айтилди
“Зангиота-Қоплонбек” автомобиль ўтказиш пункти ёпилишининг аниқ санаси айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Давлат божхона қўмитаси ўзбек-қозоқ чегарасидаги “Навоий (Зангиота)-Қоплонбек” пункти қачон реконструкция учун ёпилишига аниқлик киритди. 01.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-01T16:49+0500
2022-11-01T16:49+0500
2022-11-01T16:49+0500
жамият
қозоғистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/01/29645201_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_38260f0cbc8fa517c14cf95c71370315.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги “Навоий (Зангиота)-Қоплонбек” автомобиль ўтказиш пункти 1 ноябрдан эмас, балки 1 декабрдан ёпилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) маълум қилди.Таъкидланишича, 28 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари бу ўтказиш пунктини реконструкция ва модернизация учун 2022 йил 1 декабрдан ёпилишига келишишган.1 ноябрь куни ДБҚ раиси Акмалхўжа Мавлонов у ерда бўлиб, қурилиш-бунёдкорлик ишлари лойиҳалари билан яқиндан танишган.“Алоҳида таъкидлаш жоизки, қурилиш реконструкция ишлари икки давлат ўтказиш пунктларида бир вақтнинг ўзида бошланади ва якунланади”, - дейилган хабарда.Реконструкциядан сўнг "Навоий" чегара божхона пости замонавий қиёфага келтирилади. Постда автотранспортлар учун йўлаклар сони икки баробарга кўпайиб, транспорт воситаларини ўтказувчанлиги суткасига 300 тадан 1000 тагача ошади.Чегарадан ўтиш вақти 3 маротабагача қисқаради ва ҳайдовчиларга ҳамда йўловчиларга барча шарт-шароитлар яратилади.Юк автотранспорт воситалари ўтказувчанлик имконияти юқори бўлган “Яллама-Б.Конысбаев” ўтказиш пункти орқали, енгил автотранспорт воситалари ва фуқаролар ўзлари учун қулай бўлган бошқа ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкин.Қўмита бошқа ўтказиш пунктларида тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган куч ва воситаларни сафарбар этиш чораларни кўрган.Эслатиб ўтамиз, бу назорат ўтказиш пункти президентнинг 27 апрелдаги тегишли фармони асосида модернизация қилинмоқда.
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/01/29645201_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_8bdec39a3d6335a78751bff430a07f52.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қозоғистон, ўзбекистон
жамият, қозоғистон, ўзбекистон
“Зангиота-Қоплонбек” автомобиль ўтказиш пункти ёпилишининг аниқ санаси айтилди
Давлат божхона қўмитаси ўзбек-қозоқ чегарасидаги “Навоий (Зангиота)-Қоплонбек” пункти қачон реконструкция учун ёпилишига аниқлик киритди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги “Навоий (Зангиота)-Қоплонбек” автомобиль ўтказиш пункти
1 ноябрдан эмас, балки 1 декабрдан ёпилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ)
маълум қилди. Таъкидланишича, 28 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари бу ўтказиш пунктини реконструкция ва модернизация учун 2022 йил 1 декабрдан ёпилишига келишишган.
1 ноябрь куни ДБҚ раиси Акмалхўжа Мавлонов у ерда бўлиб, қурилиш-бунёдкорлик ишлари лойиҳалари билан яқиндан танишган.
“Алоҳида таъкидлаш жоизки, қурилиш реконструкция ишлари икки давлат ўтказиш пунктларида бир вақтнинг ўзида бошланади ва якунланади”, - дейилган хабарда.
Реконструкциядан сўнг "Навоий" чегара божхона пости замонавий қиёфага келтирилади. Постда автотранспортлар учун йўлаклар сони икки баробарга кўпайиб, транспорт воситаларини ўтказувчанлиги суткасига 300 тадан 1000 тагача ошади.
Чегарадан ўтиш вақти 3 маротабагача қисқаради ва ҳайдовчиларга ҳамда йўловчиларга барча шарт-шароитлар яратилади.
Юк автотранспорт воситалари ўтказувчанлик имконияти юқори бўлган “Яллама-Б.Конысбаев” ўтказиш пункти орқали, енгил автотранспорт воситалари ва фуқаролар ўзлари учун қулай бўлган бошқа ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкин.
Қўмита бошқа ўтказиш пунктларида тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган куч ва воситаларни сафарбар этиш чораларни кўрган.
Эслатиб ўтамиз, бу назорат ўтказиш пункти президентнинг 27 апрелдаги тегишли фармони асосида модернизация қилинмоқда.