Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Украинанинг тўртта ўқ-дори омборини йўқ қилди

Херсон вилоятининг Новая Каменка, Новоалександровка, Донецк халқ республикасининг Терни ва Колодези аҳоли пунктлари ҳудудларида тўртта ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди, дейилади хабарда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Россия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси бир суткада Украина қўшинларининг Запорожье ва Николаев вилоятларидаги саккизта қўмондонлик пунктларига зарба берди, Херсон вилояти ва ДХРдаги тўртта душман ўқ-дори омборини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, оператив-тактик ва армия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерия Украина қўшинларининг Запорожье вилоятининг Омельник, Преображенка, Зализничное ва Гуляйполе аҳоли пунктлари, шунингдек, Николаев вилоятининг Березнеговатое, Калуга, Червоний Яр, Мураховка пунктларига зарба берган. Бундан ташқари, 136 та тумандаги отишма позицияларидаги 57 та артиллерия бўлинмаси, ишчи кучи ва ҳарбий техникага зарба берилган.

“Херсон вилоятининг Новая Каменка, Новоалександровка, Донецк халқ республикасининг Терни ва Колодези аҳоли пунктлари ҳудудларида тўртта ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.