Ўзгидромет бугунги об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Бугун фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи яримда ёмғир ёғади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Бугун кундуз куни республикада ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи яримда ёмғир ёғади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Айтилишича, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +13-18 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +14-16 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +5-10 даража илиқ бўлади.