Миллий кутубхона 24 соат иш режимига ўтади: китобхонларни қандай имкониятлар кутмоқда

Миллий кутубхона китохонларга қандай имкониятларни таёрлаб қўйгани ҳақида материалимизда ўқинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Миллий кутубхона 1 ноябрдан 24 соат иш режимига ўтишга тайёр.
Тунги сменада дастлаб, кутубхона биносининг “B” блогидаги 1-қаватида жойлашган Электрон ўқув залида электрон ва анъанавий кўринишдаги кутубхона – ахборот хизмати кўрсатилади.
Тунги хизмат кўрсатиш давомида асосий фонддан буюртма берилган ва банд қилиш жавонида сақлаш учун қолдирилган ресурсларни тақдим этилади.
“Фойдаланувчилар аввалдан ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш учун оффлайн ва онлайн буюртма беришлари керак бўлади. Буюртмаларни банд қилиш жавонида кейинги фойдаланиши учун (5 кунгача) қолдириш имкони яратилади”, дейилади хабарда.
Электрон ўқув зали фойдаланувчиларга тунги иш вақтида электрон ва анъанавий кўринишдаги ахборот-кутубхона ресурслари тақдим этилади. Анаънавий ва қўшимча пулли (прейскурант бўйича) хизматлар кўрсатилади.
Адабиётлардан нусха кўчириш, қоғоз кўринишида чоп этиш, электрон ташувчиларга ёзиб беришга ҳам аввалдан буюртма қилинади.
Ўқув залида қуйидагилар тақиқланади:
Электрон ўқув залидан фойдаланишда ID-картани бошқа шахсларга бериш ва бошқа шахсларнинг картасидан фойдаланиш;
Ахборот-кутубхона ресурсларини ташқарига олиб чиқиш;
Маст ҳолда келиш;
Мобил телефондан фойдаланиш;
Монитор экранидаги ахборотни видеотасвир ва суратга олиш;
Компьютер ўйинлари ўйнаш, фильмлар кўриш, эълонлар, афишалар ва бошқа материалларни ўзбошимчалик билан жойлаштириш;
Овқатланиш.
Миллий кутубхонада рўйхатдан ўтмаган фуқароларга тунги вақтда ахборот- кутубхона хизмати кўрсатилмайди.