https://sputniknews.uz/20221030/milliy-kutubxona-24-soat-ish-rejimiga-otadi-kitobxonlarni-qanday-imkoniyatlar-kutmoqda-29591498.html
Миллий кутубхона 24 соат иш режимига ўтади: китобхонларни қандай имкониятлар кутмоқда
Миллий кутубхона 24 соат иш режимига ўтади: китобхонларни қандай имкониятлар кутмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Миллий кутубхона китохонларга қандай имкониятларни таёрлаб қўйгани ҳақида материалимизда ўқинг. 30.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-30T17:55+0500
2022-10-30T17:55+0500
2022-10-30T17:55+0500
жамият
китоб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0e/15596234_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_3a526e42938af4f1449252acb097d5d6.jpg
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Миллий кутубхона 1 ноябрдан 24 соат иш режимига ўтишга тайёр.Тунги сменада дастлаб, кутубхона биносининг “B” блогидаги 1-қаватида жойлашган Электрон ўқув залида электрон ва анъанавий кўринишдаги кутубхона – ахборот хизмати кўрсатилади.Тунги хизмат кўрсатиш давомида асосий фонддан буюртма берилган ва банд қилиш жавонида сақлаш учун қолдирилган ресурсларни тақдим этилади.Электрон ўқув зали фойдаланувчиларга тунги иш вақтида электрон ва анъанавий кўринишдаги ахборот-кутубхона ресурслари тақдим этилади. Анаънавий ва қўшимча пулли (прейскурант бўйича) хизматлар кўрсатилади.Адабиётлардан нусха кўчириш, қоғоз кўринишида чоп этиш, электрон ташувчиларга ёзиб беришга ҳам аввалдан буюртма қилинади.Ўқув залида қуйидагилар тақиқланади:Миллий кутубхонада рўйхатдан ўтмаган фуқароларга тунги вақтда ахборот- кутубхона хизмати кўрсатилмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/0e/15596234_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_5825a4cc92fcbc5366a92592c9b5faf4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, китоб
Миллий кутубхона 24 соат иш режимига ўтади: китобхонларни қандай имкониятлар кутмоқда
Миллий кутубхона китохонларга қандай имкониятларни таёрлаб қўйгани ҳақида материалимизда ўқинг.
ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Миллий кутубхона 1 ноябрдан 24 соат иш режимига ўтишга
тайёр. Тунги сменада дастлаб, кутубхона биносининг “B” блогидаги 1-қаватида жойлашган Электрон ўқув залида электрон ва анъанавий кўринишдаги кутубхона – ахборот хизмати кўрсатилади.
Тунги хизмат кўрсатиш давомида асосий фонддан буюртма берилган ва банд қилиш жавонида сақлаш учун қолдирилган ресурсларни тақдим этилади.
“Фойдаланувчилар аввалдан ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш учун оффлайн ва онлайн буюртма беришлари керак бўлади. Буюртмаларни банд қилиш жавонида кейинги фойдаланиши учун (5 кунгача) қолдириш имкони яратилади”, дейилади хабарда.
Электрон ўқув зали фойдаланувчиларга тунги иш вақтида электрон ва анъанавий кўринишдаги ахборот-кутубхона ресурслари тақдим этилади. Анаънавий ва қўшимча пулли (прейскурант бўйича) хизматлар кўрсатилади.
Адабиётлардан нусха кўчириш, қоғоз кўринишида чоп этиш, электрон ташувчиларга ёзиб беришга ҳам аввалдан буюртма қилинади.
Ўқув залида қуйидагилар тақиқланади:
Электрон ўқув залидан фойдаланишда ID-картани бошқа шахсларга бериш ва бошқа шахсларнинг картасидан фойдаланиш;
Ахборот-кутубхона ресурсларини ташқарига олиб чиқиш;
Мобил телефондан фойдаланиш;
Монитор экранидаги ахборотни видеотасвир ва суратга олиш;
Компьютер ўйинлари ўйнаш, фильмлар кўриш, эълонлар, афишалар ва бошқа материалларни ўзбошимчалик билан жойлаштириш;
Миллий кутубхонада рўйхатдан ўтмаган фуқароларга тунги вақтда ахборот- кутубхона хизмати кўрсатилмайди.