ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Украина қуролли кучлари, миллатчи батальонлар ва хорижий ёлланмалар махсус операция доирасида қўлга олинган Россия ҳарбий асирлари, ДХР, ЛХР фуқароларига нисабатан шафқатсиз муносабатда бўлганига кўплаб далиллар мавжуд.
Ундан ташқари Украина ҚК тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдалангани, тинч аҳоли эвакуациясига тўсқинлик қилгани ва эвакуация қилинган фуқаролар бўлган автобусларни ўққа тутгани маълум.
Россия Тергов қўмитаси ушбу ҳолатларни аниқлаб, жиноий ишлаб қўзғатган.
Украина Қуролли кучлари Ғарб матбуотига ўзлари уюштирган бундай қирғинлар ҳақида айтишдан тортинмайди. Аммо "демократия ўчоғи" бўлган Ғарб ҳам Украина ҳарбийларининг бундай "қилғиликларига" кўз юмишда давом этмоқда. Худди олдинги 8 йил давомида бўлгани каби.
Батафсил видеолавҳамизда.