Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Қуролли Кучларининг ҳарбий жиноятлари - видео

Oбуна бўлиш
Ҳарбий асирларни ваҳшийларча қийнаш, тинч аҳолидан "тирик қалқон" сифатида фойдаланиш, оммавий қатллар - Украина ҳарбийлари томонидан содир этилган жиноятлар ҳақида видеолавҳамизда танишинг.
ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Украина қуролли кучлари, миллатчи батальонлар ва хорижий ёлланмалар махсус операция доирасида қўлга олинган Россия ҳарбий асирлари, ДХР, ЛХР фуқароларига нисабатан шафқатсиз муносабатда бўлганига кўплаб далиллар мавжуд.
Ундан ташқари Украина ҚК тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдалангани, тинч аҳоли эвакуациясига тўсқинлик қилгани ва эвакуация қилинган фуқаролар бўлган автобусларни ўққа тутгани маълум.
Россия Тергов қўмитаси ушбу ҳолатларни аниқлаб, жиноий ишлаб қўзғатган.
Украина Қуролли кучлари Ғарб матбуотига ўзлари уюштирган бундай қирғинлар ҳақида айтишдан тортинмайди. Аммо "демократия ўчоғи" бўлган Ғарб ҳам Украина ҳарбийларининг бундай "қилғиликларига" кўз юмишда давом этмоқда. Худди олдинги 8 йил давомида бўлгани каби.
Батафсил видеолавҳамизда.
Янгиликлар лентаси
0