ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. AҚШ президенти Жо Байден ва ЕИ давлатлари раҳбарлари Владимир Зеленский режимига молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиб, ядровий терроризмнинг ҳомийларига айланмоқда. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди.
“Киев режими ядровий олимларга “бомба” яратишни буюрди. У AЭСнинг муҳим инфратузилмасини - Запорожье ва Курскни ўққа тутишда давом этиб, гуманитар фалокат келтириб чиқармоқда. AҚШ президенти ва Европа давлатлари раҳбарлари Зеленский режимига молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиб, ядровий терроризмнинг ҳомийлари ва шерикларига айланмоқда”, - деб ёзди Володин ўзининг Telegram каналида.
Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон бундан 20 йил аввал Усама бин Ладен бошчилигидаги “Aл-Қоида”* террорчилари радиоактив моддаларга эга бўлгани ва “бомба” яратишни режалаштираётгани ҳақида маълумот тарқатган.
“AҚШ ва Европада шундай бомба қўлланган ҳолда террорчилик ҳужуми содир этиш хавфи 2011 йилгача, яъни Усама бин Ладен йўқ қилинмагунча мавжуд бўлган. Ядро террорининг усуллари ўзгармайди: Усама бин Ладен қандай бўлса, Зеленский ҳам шундай бўлиб қолди”, - деб таъкидлади Володин.
РИA Новости манбаларининг маълум қилишича, Киев расмийлари Россияни оммавий қирғин қуролини қўллаганликда айблаш учун Украина ҳудудида кам қувватли ядровий қурол билан провокация уюштирмоқчи. Турли манбалардан маълум бўлишича, Ғарб кураторлари раҳбарлигида Киев аллақачон ушбу режани амалда амалга оширишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу AҚШ, Франция ва Туркиядаги ҳамкасбларига Киев томонининг “бомба”дан фойдаланиш эҳтимолидан хавотир билдирган эди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти