https://sputniknews.uz/20221024/volodin-bayden-va-ei-davlatlari-rahbarlarini-yadroviy-terrorizmning-sheriklari-deb-atadi-29399096.html
Володин Байден ва ЕИ давлатлари раҳбарларини ядровий терроризмнинг шериклари деб атади
Володин Байден ва ЕИ давлатлари раҳбарларини ядровий терроризмнинг шериклари деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думаси спикери Усама бин Ладен қандай бўлса, Зеленский ҳам шундай бўлиб қолганини таъкидлади. 24.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-24T12:56+0500
2022-10-24T12:56+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
ақш
европа
вячеслав володин
жо байден
янги зеландия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27216641_0:135:3163:1914_1920x0_80_0_0_0fae6b22978645f902364b45c0568d7d.jpg
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. AҚШ президенти Жо Байден ва ЕИ давлатлари раҳбарлари Владимир Зеленский режимига молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиб, ядровий терроризмнинг ҳомийларига айланмоқда. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди.Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон бундан 20 йил аввал Усама бин Ладен бошчилигидаги “Aл-Қоида”* террорчилари радиоактив моддаларга эга бўлгани ва “бомба” яратишни режалаштираётгани ҳақида маълумот тарқатган.РИA Новости манбаларининг маълум қилишича, Киев расмийлари Россияни оммавий қирғин қуролини қўллаганликда айблаш учун Украина ҳудудида кам қувватли ядровий қурол билан провокация уюштирмоқчи. Турли манбалардан маълум бўлишича, Ғарб кураторлари раҳбарлигида Киев аллақачон ушбу режани амалда амалга оширишни бошлаган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу AҚШ, Франция ва Туркиядаги ҳамкасбларига Киев томонининг “бомба”дан фойдаланиш эҳтимолидан хавотир билдирган эди.* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
европа
янги зеландия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/11/27216641_215:0:2946:2048_1920x0_80_0_0_c1327f8b8f89b4029d9760e521fffb66.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, европа, вячеслав володин , жо байден, янги зеландия, россия
дунёда, ақш, европа, вячеслав володин , жо байден, янги зеландия, россия
Володин Байден ва ЕИ давлатлари раҳбарларини ядровий терроризмнинг шериклари деб атади
12:56 24.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Россия Давлат думаси спикери Усама бин Ладен қандай бўлса, Зеленский ҳам шундай бўлиб қолганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. AҚШ президенти Жо Байден ва ЕИ давлатлари раҳбарлари Владимир Зеленский режимига молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиб, ядровий терроризмнинг ҳомийларига айланмоқда. Бу ҳақда Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди.
“Киев режими ядровий олимларга “бомба” яратишни буюрди. У AЭСнинг муҳим инфратузилмасини - Запорожье ва Курскни ўққа тутишда давом этиб, гуманитар фалокат келтириб чиқармоқда. AҚШ президенти ва Европа давлатлари раҳбарлари Зеленский режимига молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиб, ядровий терроризмнинг ҳомийлари ва шерикларига айланмоқда”, - деб ёзди Володин ўзининг Telegram каналида.
Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон бундан 20 йил аввал Усама бин Ладен бошчилигидаги “Aл-Қоида”* террорчилари радиоактив моддаларга эга бўлгани ва “бомба” яратишни режалаштираётгани ҳақида маълумот тарқатган.
“AҚШ ва Европада шундай бомба қўлланган ҳолда террорчилик ҳужуми содир этиш хавфи 2011 йилгача, яъни Усама бин Ладен йўқ қилинмагунча мавжуд бўлган. Ядро террорининг усуллари ўзгармайди: Усама бин Ладен қандай бўлса, Зеленский ҳам шундай бўлиб қолди”, - деб таъкидлади Володин.
РИA Новости манбаларининг
маълум қилишича, Киев расмийлари Россияни оммавий қирғин қуролини қўллаганликда айблаш учун Украина ҳудудида кам қувватли ядровий қурол билан провокация уюштирмоқчи. Турли манбалардан маълум бўлишича, Ғарб кураторлари раҳбарлигида Киев аллақачон ушбу режани амалда амалга оширишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу AҚШ, Франция ва Туркиядаги ҳамкасбларига Киев томонининг “бомба”дан фойдаланиш эҳтимолидан хавотир
билдирган эди.* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти