Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой Коммунистик партиясининг бош котиби этиб сайланди

Си Цзиньпин, шунингдек, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Ҳарбий кенгаши раиси лавозимини эгаллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг 20-съезди Си Цзиньпинни учинчи муддатга Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлади. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган Марказий қўмита қарорига таяниб хабар берилган.
Си Цзиньпин, шунингдек, кетма-кет учинчи марта Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Ҳарбий кенгаши раиси лавозимини эгаллади.
Кеча, 22 октябрь куни Пекинда Хитой Коммунистик партиясининг анъанавий тарзда ҳар беш йилда бир марта ўтказиладиган 20-съезди якунланди, унда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси ва Интизомни текшириш бўйича Марказий комиссиянинг янги таркиби сайланди.