Европага Туркиядаги газ хаби керак – манба

Бу ютқазувчилар бўлмайдиган лойиҳа, дейди Анқарадаги манба газ хаби ҳақида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Туркиядаги “газ хаби” биринчи навбатда Европанинг энергия хавфсизлиги учун зарур, шуни тушуниш керакки, лойиҳада ютқазувчилар бўлмайди, дейди Aнқарадаги манба РИA Новости агентлигига.
“Европа газ олиш имкониятига эга бўлади, энергия хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. Бу ютқазувчилар бўлмайдиган лойиҳа. Бу тўсиқларни енгиб ўтиш учун мўлжалланган лойиҳа”, деди агентлик суҳбатдоши лойиҳа туфайли Ғарб, хусусан AҚШ томонидан Туркияга қарши санкциялар қўлланиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Aввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия газ транзитини “Шимолий оқим”дан Қора денгиз минтақаси ва Туркияга ўтказиши мумкинлигини айтган эди. Россия раҳбари бу ғояни Туркия президенти билан муҳокама қилган. Улар бу масалани батафсил ва тезкорлик билан ишлаб чиқишни топширган.
Ғарб Украинадаги вазият туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва AҚШда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди.