https://sputniknews.uz/20221022/evropaga-turkiyadagi-gaz-xabi-kerak--manba--29373145.html
Европага Туркиядаги газ хаби керак – манба
Европага Туркиядаги газ хаби керак – манба
Sputnik Ўзбекистон
Бу ютқазувчилар бўлмайдиган лойиҳа, дейди Анқарадаги манба газ хаби ҳақида. 22.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-22T14:20+0500
2022-10-22T14:20+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
туркия
европа
газ
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1c/28600643_0:0:3037:1708_1920x0_80_0_0_a09e31a975e3257f11cba1c5d1143292.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Туркиядаги “газ хаби” биринчи навбатда Европанинг энергия хавфсизлиги учун зарур, шуни тушуниш керакки, лойиҳада ютқазувчилар бўлмайди, дейди Aнқарадаги манба РИA Новости агентлигига.Aввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия газ транзитини “Шимолий оқим”дан Қора денгиз минтақаси ва Туркияга ўтказиши мумкинлигини айтган эди. Россия раҳбари бу ғояни Туркия президенти билан муҳокама қилган. Улар бу масалани батафсил ва тезкорлик билан ишлаб чиқишни топширган.Ғарб Украинадаги вазият туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва AҚШда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди.
туркия
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1c/28600643_306:0:3037:2048_1920x0_80_0_0_45ff958b0a921e536644748a58a371d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, туркия, европа, газ, россия
дунёда, туркия, европа, газ, россия
Европага Туркиядаги газ хаби керак – манба
14:20 22.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Бу ютқазувчилар бўлмайдиган лойиҳа, дейди Анқарадаги манба газ хаби ҳақида.
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Туркиядаги “газ хаби” биринчи навбатда Европанинг энергия хавфсизлиги учун зарур, шуни тушуниш керакки, лойиҳада ютқазувчилар бўлмайди, дейди Aнқарадаги манба РИA Новости
агентлигига. “Европа газ олиш имкониятига эга бўлади, энергия хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. Бу ютқазувчилар бўлмайдиган лойиҳа. Бу тўсиқларни енгиб ўтиш учун мўлжалланган лойиҳа”, деди агентлик суҳбатдоши лойиҳа туфайли Ғарб, хусусан AҚШ томонидан Туркияга қарши санкциялар қўлланиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Aввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия газ транзитини “Шимолий оқим”дан Қора денгиз минтақаси ва Туркияга ўтказиши мумкинлигини айтган эди. Россия раҳбари бу ғояни Туркия президенти билан муҳокама қилган. Улар бу масалани батафсил ва тезкорлик билан ишлаб чиқишни топширган.
Ғарб Украинадаги вазият туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва AҚШда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди.