"Шимолий оқим" ва "Шимолй оқим-2" газ қувурларига ҳужумлар 26 сентябрь куни амалга оширилган эди. Газ қувурининг 4та мавжуд қувурларидан 3таси портлатиб юборилган эди. Дания сувларида содир бўлган ушбу диверсияни 3 ҳафта давомида ўрганган маҳаллий терговчилар "қувур портлатиб юборилган" деган хулоса эълон қилишди холос. Қим ва қандай портлатгани ҳақида маълумот берилгани йўқ.
"Шимолий Оқим" лойиҳаларининг асосий манфаатдори ва портлашдан энг кўп зарар кўрган томон - Россия Федерациясига портлаш оқибатларини текширишга рухсат берилмади. Ундан ташқари, ҳодисадан сўнг Россиянинг БМТ хавфсизлик кенгаши чақириш ташаббуси бошқа мамлакатлар томонидан блоклаб қўйилди.
Маълумот учун, "Шимолий оқим-2" қурилишининг сўнгги йилларида АҚШ газ қувурига нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар қўллаган эди. Санкциялар дастлаб лойиҳада ишлаётган қурилиш кемалари, кейин барча муҳандислик ва суғурта компанияларига нисбатан қўлланилган эди.
Россия ҳукумати барча тўсиқларга қарамасдан 2021 йил декабрида "Шимолий Оқим-2"ни қуриб битказди. "Шимолий оқим-2"ни портлатиб юбориш кимга фойда келтирди? Биринчи навбатда, АҚШга - улар ўзларининг суюлтирилган газни рақобатсиз Европа бозорига етказиб бериши мумкин бўлди.
Иккинчидан - Норвегияга ва Польша. "Шимолий оқим" портлатилган куннинг эртасига 27 сентябрь куни Норвегиядан Польшага келган янги газ қувури - Baltic Pipe ишга тушди. Бу газ қувури "Шимолий оқим"дек йирик бўлмаса-да, у Польша эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаб ортиқча газни Европанинг бошқа давлатларига экспорт қилиш имконини беради. Германия эмас Польшани ЕИнинг газ хабига айлантиради.