“Шимолий оқим”ни қайта ишга тушириш мумкин - Даниялик мутахассис
“Шимолий оқим”ни қайта ишга тушириш мумкин - Даниялик мутахассис
Sputnik Ўзбекистон
Даниянинг COWI компанияси муҳандиси Уссинг портибюборилган "Шимолий оқим"ни бир неча ой ичида таъмирлаш мумкинлигини айтди. 21.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Диверсия оқибатида портлатиб юборилган "Шимолий оқим" газ қувурини таъмирлаш мумкин, деди Даниянинг COWI муҳандислик компанияси бош инженери Стен Уссинг, Дэнмаркс Радиога (DR) берган интервьюсида. РИА Новости хабарига асосан. Мутахассис матбуотда эълон қилинган кадрларни ўрганиб чиққандан сўнг, қувур зангламайди деган хулосага келган. Чунки 80 метр чуқурликда сувда остида кислород кўп эмас. Суратларга кўра очиқ металл "жуда тоза ва деярли ярқираб" турибди, дейди мутахассис қувурнинг синган юзаларига эътибор бериб.Муҳандиснинг тахминига кўра, портлаш оқибатида қувур ичида босим кўтарилган бўлса, маълум масофда қувурларни шикастлаган бўлиши мумкин. Бироқ, бу муаммони қувурни денгиз тубидан бироз кўтариш орқали ҳал қилиш мумкин. Шундан сўнг, шўнғинувчи пайвандчилар "Шимолий оқим"га янги қувурларни пайванд қилишади. Қувур бутунлиги таъминланганидан сўнг у сувдан тозаланади. Стен Уссинг хулосасига кўра, таъмирлаш ишлари бир неча ой давом этиши мумкин.
Мутахассис матбуотда эълон қилинган кадрларни ўрганиб чиққандан сўнг, қувур зангламайди деган хулосага келган. Чунки 80 метр чуқурликда сувда остида кислород кўп эмас. Суратларга кўра очиқ металл "жуда тоза ва деярли ярқираб" турибди, дейди мутахассис қувурнинг синган юзаларига эътибор бериб.
"Бу шуни кўрсатадики, бир неча ҳафтадан сўнг ҳам қувур, кислородли муҳитдан фарқли ўлароқ, зангламаган. Қувур ичидаги коррозия ҳам чекланган миқдорда бўлиши мумкин", - деди Уссинг.
Муҳандиснинг тахминига кўра, портлаш оқибатида қувур ичида босим кўтарилган бўлса, маълум масофда қувурларни шикастлаган бўлиши мумкин. Бироқ, бу муаммони қувурни денгиз тубидан бироз кўтариш орқали ҳал қилиш мумкин.
Шундан сўнг, шўнғинувчи пайвандчилар "Шимолий оқим"га янги қувурларни пайванд қилишади. Қувур бутунлиги таъминланганидан сўнг у сувдан тозаланади.
"Ниҳоят, қувур бўшатилади, сувдан ва чиқиндилардан тозаланади, пуфлаб қуритилади - ва тамом. Ундан яна газ етказиб бериш мумкин бўлади", - деб мутахассиснинг сўзларини келтиради DR.
Стен Уссинг хулосасига кўра, таъмирлаш ишлари бир неча ой давом этиши мумкин.
"Шимолий оқим" диверсияси кимга керак?
"Шимолий оқим" ва "Шимолй оқим-2" газ қувурларига ҳужумлар 26 сентябрь куни амалга оширилган эди. Газ қувурининг 4та мавжуд қувурларидан 3таси портлатиб юборилган эди. Дания сувларида содир бўлган ушбу диверсияни 3 ҳафта давомида ўрганган маҳаллий терговчилар "қувур портлатиб юборилган" деган хулоса эълон қилишди холос. Қим ва қандай портлатгани ҳақида маълумот берилгани йўқ.
"Шимолий Оқим" лойиҳаларининг асосий манфаатдори ва портлашдан энг кўп зарар кўрган томон - Россия Федерациясига портлаш оқибатларини текширишга рухсат берилмади. Ундан ташқари, ҳодисадан сўнг Россиянинг БМТ хавфсизлик кенгаши чақириш ташаббуси бошқа мамлакатлар томонидан блоклаб қўйилди.
Маълумот учун, "Шимолий оқим-2" қурилишининг сўнгги йилларида АҚШ газ қувурига нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар қўллаган эди. Санкциялар дастлаб лойиҳада ишлаётган қурилиш кемалари, кейин барча муҳандислик ва суғурта компанияларига нисбатан қўлланилган эди.
Россия ҳукумати барча тўсиқларга қарамасдан 2021 йил декабрида "Шимолий Оқим-2"ни қуриб битказди. "Шимолий оқим-2"ни портлатиб юбориш кимга фойда келтирди? Биринчи навбатда, АҚШга - улар ўзларининг суюлтирилган газни рақобатсиз Европа бозорига етказиб бериши мумкин бўлди.
Иккинчидан - Норвегияга ва Польша. "Шимолий оқим" портлатилган куннинг эртасига 27 сентябрь куни Норвегиядан Польшага келган янги газ қувури - Baltic Pipe ишга тушди. Бу газ қувури "Шимолий оқим"дек йирик бўлмаса-да, у Польша эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаб ортиқча газни Европанинг бошқа давлатларига экспорт қилиш имконини беради. Германия эмас Польшани ЕИнинг газ хабига айлантиради.