Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Асирликдан озод қилинган 14 ҳарбий ДХРга қайтиб келди

Гуруҳни ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин, ДХР Омбудсмани Дарья Морозова ва бошқа расмий шахслар кутиб олди, дея хабар беради агентлик.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Душанба куни бўлиб ўтган Украина билан маҳбуслар алмашинуви чоғида озод этилган Донбасс аскарлари ДХР ҳудудига қайтиб келди. Бу ҳақда РИA Новости мухбири хабар бермоқда.
“Aлмаштириш 12 октябрь куни Россия Федерацияси ва Украина ўртасида 110 га 110 тарзида бўлиб ўтди. Aйни дамда 12 нафар ҳарбийимиз ва Луганск халқ республикасининг икки нафар ҳарбий хизматчиси шу ерда”, деди Морозова журналистларга.
Ҳозирда ушбу республикадан 12 нафар ва Украина билан маҳбусларни алмашиш жараёни давомида озод қилинган икки нафар ЛХР жангчиси ДХР ҳудудига қайтган. Гуруҳни ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин, ДХР Омбудсмани Дарья Морозова ва бошқа расмий шахслар кутиб олди, дея хабар беради агентлик.