Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 19 октябрнинг асосий хабарлари

Бугун тонгда Киев режими ЗАЭСни яна бир бор десант кучлари ёрдамида эгаллаб олишга ҳаракат қилди. Душман томнидан 90дан ортиқ аскар қурбон бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операцияниг 19 октябрь куни асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги баёноти:

Россия Федерацияси ҚК Украинанинг ҳарбий қўмондонлик ва энергетика тизимларига юқори аниқликдаги узоқ масофали ҳаво ва денгиз қуроллари билан зарба беришни давом эттирди.
Купянск йўналишида, Харков вилоятининг Петропавловка, Песчаное ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина ҚКнинг 14 ва 92-механизациялашган бригадалари бўлинмаларига, шунингдек, чет эллик ёлланма аскарларга зарба берилди. Натжада 40 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, тўртта зирҳли жанговар машина ва учта пикап йўқ қилинди.
Красно-Лиман йўналишида, ЛХРнинг Стелмаховка, Розовка ва Раигородка аҳоли пунктлари ҳудудларида тунда душманнинг Жеребец дарёсини кечиб ўтишга бўлган уринишлари барбод этилди, 30 дан ортиқ Украина ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина ва иккита автомашинани йўқ қилди.
Николаев-Кривой Рог йўналишида Николаев шаҳри яқинидаги ҳамда Херсон вилоятининг Нововоскресенское, Безименное ва Трифоновка аҳоли пунктларига Украина ҚКнинг 60-пиёда ва 35-денгиз пиёдалари бригадаси бўлинмаларига зарба берилди. Кун давомида 120 дан ортиқ Украина ҳарбийлари ва ёлланма аскарлар, саккизта зирҳли жанговар техника ва 12 та техника йўқ қилинди.
Авиация, ракета ва артиллерия зарбалари билан Харков вилоятининг Металловка, Двуречная, Иличовка, Торетск, Яковлевка, ДХРнинг Подгорное, Гуляиполе, Запорожье вилоятининг Металловка аҳоли пунктлари ҳудудларида жойлашган еттита қўмондонлик пунктлари, 64 та артиллерия бўлинмаси 156 та ўқ отиш жойлари ва ҳарбий техникасига зарба берилди.
Харков вилоятининг Червона Долина, Запорожье вилоятининг Новоригоривка ва Николаев вилоятининг Березнеговатое аҳоли пунктлари ҳудудларида учта ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Харков вилоятининг Купянск ва Одесса вилоятининг Новоэлизаветовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг С-300 зенит-ракета мажмуасининг иккита учириш мосламаси йўқ қилинди.
Батареяга қарши жангда Харков вилоятидаги Глушковка аҳоли пункти ҳамда Донетск Халқ Республикасининг Часов Яр посёлкаси ҳудудида иккита артиллерия батареяси ва Волчанск аҳоли пунктларида Ураган кўп ракета тизимининг иккита взводу мағлубиятга учради.
Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолёти Херсон вилоятининг Трифоновка қишлоғи ҳудудида ҳаво мудофааси ёрдамида уриб туширилди.
Херсон вилоятининг Чайкино, Суханово ва Кучерское, Донетск Халқ Республикасининг Новоселивка Старомаёрское, Луганское ва Луганск Халқ Республикасининг Попасная аҳоли пунктлари ҳудудларида 12 та учувчисиз аппаратлар уриб туширилди.
Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Каховка қишлоғи яқинида HIMARS ва "Ольха" ракета тизимларининг 11 та снарядлари, шунингдек, саккизта HARM антирадар ракеталари тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён душманнинг жами 324 та самолёти, 161 та вертолёти, 2278 та учувчисиз учиш аппарати, 383 та зенит-ракета комплекси, 5891 та танки ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 873 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 3489 та майдон артиллерия қисмлари ва миномётлари, шунингдек, 6652 дона махсус ҳарбий техникаси йўқ қилинди.

Киев режими Запороже атом электр станциясида техноген фалокат хавфини яратиш мақсадида провокацияларни тўхтатмаяпти.

Бугун, тахминан эрталаб соат 4 ларда душман икки ротагача бўлган қўшин билан Каховка сув омборининг чап қирғоғига қўшинларини туширишга ва АЭС ҳудудини эгаллаб олишга навбатдаги уринишни амалга оширди.
Қирғоқда ўрнашиб олиш уюштирилган ҳужумда Украина Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари бўлган 37 та катер ва катерлар, шу жумладан 12 та оғир ва 25 та енгил турдаги кемалар иштирок этди.
Запороже атом электр станциясининг ташқи периметрини қўриқлаётган рус қўшинларининг фаол ҳаракатлари натижасида душманнинг десант қўшинлари йўқ қилинди. Украина Қуролли Кучларининг йўқотишлари 90 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи ва 14 та қайиқни ташкил этди. Десантнинг қолдиқлари Каховка сув омбори акваториясида артиллерия отишмалари билан тарқатиб юборилди.
Бундан ташқари, кун давомида Украина Қуролли кучлари артиллерияси Энергодар шаҳрининг шимолий чеккаси ва АЭСга туташ ҳудудга 13 та снаряд отди. Зарбалар Украина Қуролли кучлари назорати остидаги Днепропетровск вилоятининг Марганец аҳоли пункти ҳудудидан берилган.