ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси билан танишди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахтдаги тирбандлик муаммосини ҳал этиш учун жамоат транспорти қулайлаштирилади. Бунинг учун аҳоли уйидан 15 дақиқа пиёда юрадиган масофада бекат бўлиши талаб этилади.
Шунингдек, “Park and ride” тамойили асосида, шаҳар чеккаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, жамоат транспорти бекатлари билан боғланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Шота Руставели кўчаси бўйлаб трамвай ҳаракатини тиклаш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.