“Ақлли бекат”, электробуслар: Тошкент жамоат транспорти қандай ривожлантирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЭлектробусы
Электробусы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2022
Oбуна бўлиш
Яқин йилларда пойтахт учун 1 063 та автобус, 673 та электробус харид қилинади. Транспорт ҳаракатланишидаги оралиқ вақт 2 баробарга камайтирилади.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Тошкет шаҳри жамоат транспорти ҳаракат таркиби замонавий, экологик тоза автобуслар, жумладан электробуслар билан янгиланади. Бу президент имзолаган янги қарорда кўзда тутилган.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳар жамоат транспорти соҳасида хусусий сектор улуши 2 баробарга оширилади.
Велосипедларни ижарага бериш ва улар учун махсус турар жойлар ташкил этилади ҳамда “ақлли чорраҳа”, “ақлли автобус” ва “ақлли бекат” тизимлари жорий этилади.
Қарор билан Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Жамоат транспортини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида:
йўловчи ташишлар ҳажмида жамоат транспортининг улуши 21 фоиздан 43 фоизга оширилади;
жамоат транспортида кунлик йўловчи ташиш ҳажми 2,7 миллион йўловчига етказилади;
жамоат транспортининг ҳаракатланишидаги оралиқ вақти 2 баробарга камайтирилади;
1 063 та автобус, 673 та электробус харид қилинади.
2023 йил 1 январдан “босиб ўтилган йўл”, “йўловчи оқими” ва “сифат” мезонлари бўйича молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

Мавзуга оид:

Тошкентга 20та замонавий электробус олиб келинди - видео
Тошкент жамоат транспорти Россия тажрибаси асосида такомиллаштирилади
Тошкент транспортини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди – тафсилотлар
Шавкат Мирзиёев: мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман
Тошкентда трамвай фаолиятини тиклаш таклиф қилинди
Янгиликлар лентаси
0