Ўзбекистон зиёрат туризми имкониятлари Россия минтақаларида фаол тарғиб қилинмоқда

Екатеринбургдаги масжидларда Ўзбекистон зиёрат туризмига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси Россиянинг Урал федерал округида мамлакат зиёрат туризмини тарғиб қилиш бўйича тизимли тадбирларни амалга оширмоқда.
“Дунё” АА хабарига кўра, октябрь ойида Екатеринбургдаги масжидларда Бош консулхона ходимлари Ўзбекистон зиёрат туризмига бағишланган тақдимот ўтказишган. Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳияти, хусусан, мамлакатда жойлашган муқаддас зиёратгоҳлар ҳақида батафсил маълумот беришган.
Ислом цивилизацияси ривожига катта ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа уламолар меросининг аҳамияти тушунтирилган. Шунингдек, Тошкентда сақланаётган Усмон Қуръонининг Ислом оламидаги тарихий аҳамияти қайд этилди.
Зиёратгоҳларнинг ягона миллий портали яратилди
Ўзбекистонда минг 200 дан зиёд зиёратгоҳ бор. Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни мамлакат туризм салоҳиятини оширишган бағишланган йиғилишда зиёрат туризмини ривожлантириш, йилига камида 1 миллион сайёҳни жалб қилиш мумкинлигини таъкидлаган эди.