https://sputniknews.uz/20221017/ozbekiston-ziyorat-turizmi-imkoniyatlari-rossiya-mintaqalarida-faol-targib-qilinmoqda-29197513.html
Ўзбекистон зиёрат туризми имкониятлари Россия минтақаларида фаол тарғиб қилинмоқда
Ўзбекистон зиёрат туризми имкониятлари Россия минтақаларида фаол тарғиб қилинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Екатеринбургдаги масжидларда Ўзбекистон зиёрат туризмига бағишланган тақдимот ўтказилди. 17.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-17T17:43+0500
2022-10-17T17:43+0500
2023-04-05T18:40+0500
туризм
зиёрат туризми
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23719388_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_a7dee37bf62dd6d15103d6b6306c8b37.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси Россиянинг Урал федерал округида мамлакат зиёрат туризмини тарғиб қилиш бўйича тизимли тадбирларни амалга оширмоқда.“Дунё” АА хабарига кўра, октябрь ойида Екатеринбургдаги масжидларда Бош консулхона ходимлари Ўзбекистон зиёрат туризмига бағишланган тақдимот ўтказишган. Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳияти, хусусан, мамлакатда жойлашган муқаддас зиёратгоҳлар ҳақида батафсил маълумот беришган.Ислом цивилизацияси ривожига катта ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа уламолар меросининг аҳамияти тушунтирилган. Шунингдек, Тошкентда сақланаётган Усмон Қуръонининг Ислом оламидаги тарихий аҳамияти қайд этилди.Зиёратгоҳларнинг ягона миллий портали яратилдиЎзбекистонда минг 200 дан зиёд зиёратгоҳ бор. Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни мамлакат туризм салоҳиятини оширишган бағишланган йиғилишда зиёрат туризмини ривожлантириш, йилига камида 1 миллион сайёҳни жалб қилиш мумкинлигини таъкидлаган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23719388_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_fb3a0dcd1c228731e3a73ce3b24dd4ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, зиёрат туризми, ўзбекистон, россия
туризм, зиёрат туризми, ўзбекистон, россия
Ўзбекистон зиёрат туризми имкониятлари Россия минтақаларида фаол тарғиб қилинмоқда
17:43 17.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Екатеринбургдаги масжидларда Ўзбекистон зиёрат туризмига бағишланган тақдимот ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси Россиянинг Урал федерал округида мамлакат зиёрат туризмини тарғиб қилиш бўйича тизимли тадбирларни амалга оширмоқда.
“Дунё” АА
хабарига кўра, октябрь ойида Екатеринбургдаги масжидларда Бош консулхона ходимлари Ўзбекистон зиёрат туризмига бағишланган тақдимот ўтказишган. Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳияти, хусусан, мамлакатда жойлашган муқаддас зиёратгоҳлар ҳақида батафсил маълумот беришган.
Ислом цивилизацияси ривожига катта ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа уламолар меросининг аҳамияти тушунтирилган. Шунингдек, Тошкентда сақланаётган Усмон Қуръонининг Ислом оламидаги тарихий аҳамияти қайд этилди.
Ўзбекистонда минг 200 дан зиёд зиёратгоҳ бор. Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни мамлакат туризм салоҳиятини оширишган бағишланган йиғилишда зиёрат туризмини ривожлантириш, йилига камида 1 миллион сайёҳни жалб қилиш мумкинлигини
таъкидлаган эди.