ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ДХР ваколатхонаси маълумотларига кўра, Донецк шаҳар маъмурияти биноси Украина қўшинлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида вайрон бўлган.
“Донецк (Ворошилов тумани) Артём кўчаси 98-уй — шаҳар маъмурияти биносига тўғридан-тўғри зарба берилди”, - дейилади ваколатхона хабарида.
Икки киши жабрланган, улар ўртача оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Учта машина зарарланган.
Шаҳар мэри Алексей Кулемзиннинг сўзларига кўра, отишма Курахово қишлоғидан амалга оширилган, Американинг M142 HIMARS қурилмасидан учта ракета учирилган.
Бир кун ичида ДХР ҳудуди жами 175 та ўқ-дори билан 40 марта ўққа тутилди. Донецк, Александровкеда 12 уй-жой қурилиши, шунингдек, фуқаролик инфратузилмаси объектига зарар етган.
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.