Оқ уй Аббоснинг Путин билан учрашувдаги сўзларидан ғазабланди – ОАВ

“Axios” агентлига кўра, Америка етакчиси Жо Байден маъмуриятидаги амалдорлар ўз норозилигини Фаластин президенти маслаҳатчилари эътиборига ҳавола қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден маъмурияти Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг Россия президенти Владимир Путин билан суҳбат чоғида АҚШга ишонч йўқолгани ҳақидаги баёнотидан “ҳафсаласи пир бўлди”. Бу ҳақда РИА Новости “Axios” агентлига таяниб, хабар берди.
“Оқ уй Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг Россия президенти Владимир Путинга Байден маъмуриятига ишончини йўқотганини айтганидан сўнг ҳафсаласи пир бўлди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Аббос Остонада Путин билан учрашуви чоғида АҚШнинг Фаластин ва Исроил ўртасидаги музокараларда воситачилик қила олмаслигига ҳам ишора қилган.
Айтилишича, Фаластин раҳбарининг сўзлари Байден маъмуриятини ғазаблантирган ва бу ҳақда Аббоснинг маслаҳатчисига хабар берган.
Шу билан бирга, Вашингтон Россия президенти Фаластин ва Исроил ўртасидаги можарони ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳамкор эмас, деб ҳисоблайди.
Путин ва Аббос ўртасидаги музокаралар 13 октябрь куни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарлари иқтисодий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, Путин Фаластин-Исроил келишуви бўйича Россия позициясининг принсипиал эканлигини таъкидлади.