https://sputniknews.uz/20221016/oq-uy-abbosning-putin-bilan-uchrashuvdagi-sozlaridan-gazablandi--oav-29178100.html
Оқ уй Аббоснинг Путин билан учрашувдаги сўзларидан ғазабланди – ОАВ
Оқ уй Аббоснинг Путин билан учрашувдаги сўзларидан ғазабланди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
“Axios” агентлига кўра, Америка етакчиси Жо Байден маъмуриятидаги амалдорлар ўз норозилигини Фаластин президенти маслаҳатчилари эътиборига ҳавола қилган. 16.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-16T16:41+0500
2022-10-16T16:41+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
ақш
фаластин
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/741/91/7419197_0:50:3038:1759_1920x0_80_0_0_d511996b524f4f9427eec5e0abf18d67.jpg
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден маъмурияти Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг Россия президенти Владимир Путин билан суҳбат чоғида АҚШга ишонч йўқолгани ҳақидаги баёнотидан “ҳафсаласи пир бўлди”. Бу ҳақда РИА Новости “Axios” агентлига таяниб, хабар берди.“Оқ уй Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг Россия президенти Владимир Путинга Байден маъмуриятига ишончини йўқотганини айтганидан сўнг ҳафсаласи пир бўлди”, - дейилади хабарда.Қайд этилишича, Аббос Остонада Путин билан учрашуви чоғида АҚШнинг Фаластин ва Исроил ўртасидаги музокараларда воситачилик қила олмаслигига ҳам ишора қилган.Айтилишича, Фаластин раҳбарининг сўзлари Байден маъмуриятини ғазаблантирган ва бу ҳақда Аббоснинг маслаҳатчисига хабар берган.Шу билан бирга, Вашингтон Россия президенти Фаластин ва Исроил ўртасидаги можарони ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳамкор эмас, деб ҳисоблайди.Путин ва Аббос ўртасидаги музокаралар 13 октябрь куни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарлари иқтисодий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, Путин Фаластин-Исроил келишуви бўйича Россия позициясининг принсипиал эканлигини таъкидлади.
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/741/91/7419197_155:0:2884:2047_1920x0_80_0_0_b27b63b368bc8a7454025c85dae98ba6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, фаластин, россия
дунёда, ақш, фаластин, россия
Оқ уй Аббоснинг Путин билан учрашувдаги сўзларидан ғазабланди – ОАВ
16:41 16.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) “Axios” агентлига кўра, Америка етакчиси Жо Байден маъмуриятидаги амалдорлар ўз норозилигини Фаластин президенти маслаҳатчилари эътиборига ҳавола қилган.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден маъмурияти Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг Россия президенти Владимир Путин билан суҳбат чоғида АҚШга ишонч йўқолгани ҳақидаги баёнотидан “ҳафсаласи пир бўлди”. Бу ҳақда РИА Новости “Axios” агентлига таяниб, хабар берди.
“Оқ уй Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг Россия президенти Владимир Путинга Байден маъмуриятига ишончини йўқотганини айтганидан сўнг ҳафсаласи пир бўлди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Аббос Остонада Путин билан учрашуви чоғида АҚШнинг Фаластин ва Исроил ўртасидаги музокараларда воситачилик қила олмаслигига ҳам ишора қилган.
Айтилишича, Фаластин раҳбарининг сўзлари Байден маъмуриятини ғазаблантирган ва бу ҳақда Аббоснинг маслаҳатчисига хабар берган.
Шу билан бирга, Вашингтон Россия президенти Фаластин ва Исроил ўртасидаги можарони ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳамкор эмас, деб ҳисоблайди.
Путин ва Аббос ўртасидаги музокаралар 13 октябрь куни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарлари иқтисодий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, Путин Фаластин-Исроил келишуви бўйича Россия позициясининг принсипиал эканлигини таъкидлади.