ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Агар Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари Россия газига юқори чегараланган нарх жорий этишса, Москва етказиб беришни тўхтатади. Бу ҳақда “Газпром” раҳбари Алексей миллер маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
“Биз имзоланган шартномаларга амалга қиламиз. Бундай бир ёқлама қарор – бу, албатта, шартномалар шартларининг жиддий бузилиши. Бу етказиб беришнинг тўхтатиб қўйилишига олиб келади”, - деди Миллер “Россия 1” телеканали эфирида.
ЕИ мамлакатлари бир неча ҳафтадан буён Россияга газига юқори чегараларган нарх белгилашни муҳокама қилиб келишади, бироқ чеклов жорий этиш борасида ҳалигача бир қарорга кела олишмаган.
Россия президенти Владимир Путин илгари бир неча бор Россия шартнома шартларига зид сиёсий қарор қабул қиладиган мамлакатларга энергия ресурсларини етказиб бермаслигини таъкидлаган.