Миллер: газнинг юқори нархи белгиланиши, ЕИга етказиб беришнинг тўхтатилишига олиб келади

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишАлексей Миллер, архивное фото
Алексей Миллер, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2022
Oбуна бўлиш
“Газпром” раҳбари Россия газига юқори чегараланган нарх жорий этилиши қандай оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Агар Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари Россия газига юқори чегараланган нарх жорий этишса, Москва етказиб беришни тўхтатади. Бу ҳақда “Газпром” раҳбари Алексей миллер маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
“Биз имзоланган шартномаларга амалга қиламиз. Бундай бир ёқлама қарор – бу, албатта, шартномалар шартларининг жиддий бузилиши. Бу етказиб беришнинг тўхтатиб қўйилишига олиб келади”, - деди Миллер “Россия 1” телеканали эфирида.
ЕИ мамлакатлари бир неча ҳафтадан буён Россияга газига юқори чегараларган нарх белгилашни муҳокама қилиб келишади, бироқ чеклов жорий этиш борасида ҳалигача бир қарорга кела олишмаган.
Россия ва Туркия газ хаби бўйича музокараларни қачон бошлаши айтилди
Россия президенти Владимир Путин илгари бир неча бор Россия шартнома шартларига зид сиёсий қарор қабул қиладиган мамлакатларга энергия ресурсларини етказиб бермаслигини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0