ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия конида содир бўлган фавқулодда вазият муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
"Прзидент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олган кончилар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади", - дейилган Ўзбекистон ТИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 15 октябрь эрта тонгда Туркия шимолидаги конлардан бирида портлаш содир бўлган ва ер остида тахминан 150 киши қолиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Кейинчалик қурбон сони эълон қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида 40 киши қурбон бўлган.