https://sputniknews.uz/20221015/shavkat-mirziyoev-erdoganga-hamdardlik-bildirdi-29169100.html
Шавкат Мирзиёев Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди
Шавкат Мирзиёев Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Бугун тонгда Туркия шимолидаги конлардан бирида портлаш оқибатида 40 киши қурбон бўлган эди. 15.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-15T18:37+0500
2022-10-15T18:37+0500
2022-10-15T18:37+0500
дунёда
ўзбекистон
туркия
шавкат мирзиёев
режеп таййип эрдоған
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0f/29169252_19:0:1263:700_1920x0_80_0_0_1eba4a38580591c965f7a072125011e0.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия конида содир бўлган фавқулодда вазият муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади."Прзидент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади. Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олган кончилар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади", - дейилган Ўзбекистон ТИВ хабарида. Эслатиб ўтамиз, 15 октябрь эрта тонгда Туркия шимолидаги конлардан бирида портлаш содир бўлган ва ер остида тахминан 150 киши қолиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Кейинчалик қурбон сони эълон қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида 40 киши қурбон бўлган.
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0f/29169252_174:0:1107:700_1920x0_80_0_0_30e4ee83c556ae0443be337466be27ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ўзбекистон, туркия, шавкат мирзиёев, режеп таййип эрдоған
дунёда, ўзбекистон, туркия, шавкат мирзиёев, режеп таййип эрдоған
Шавкат Мирзиёев Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди
Бугун тонгда Туркия шимолидаги конлардан бирида портлаш оқибатида 40 киши қурбон бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия конида содир бўлган фавқулодда вазият муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
"Прзидент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олган кончилар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади", - дейилган Ўзбекистон ТИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 15 октябрь эрта тонгда Туркия шимолидаги конлардан бирида портлаш содир бўлган ва ер остида тахминан 150 киши қолиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Кейинчалик қурбон сони эълон қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида 40 киши қурбон бўлган.