ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Киев томонида жанг қилаётган ёлланмаларнинг "сифати" тушиб кетди, деди РИА Новостига ДХР раҳбари маслаҳатчиси Ян Гагин.
"Олдин улар Америка ёки Европа давлатларидан келган, тажрибали ҳарбийлар бўлган бўлса, энди шарқий Европа ёки "учинчи дунё" давлатлардан келган шунчаки осон пул топишни истайдиган авантюристларлар. Улар жанг майдонида осон ўлжага айланмоқда.
Уларнинг профессионаллик даражаси разведка гуруҳларидан ҳам кўриниб турибди - оддий граната билан қўйилган "растяжкаларни" (тузоқ) ҳам кўрмайди. Яқинда тўрт нафар польшалик ёлланма ана шундай тузоқда портлаб кетди.
Агар сиз ҳам шундай осон ўлжа бўлишни истасангиз, мараҳамат", - деди Гагин.
Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли Кучлари махсус операция доирасида Россияга қарши Украина эмас бутун НАТО давлатлари жанг қилаётганига бир неча бор эътибор қаратган эди. Шунингдек Украина томонидан минглаб ёлланма аскарлар жанг қилмоқда. Улар халқаро ҳуқуқ нормаларига зид равишда, тўғридан-тўғри Украинанинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан жалб этилмоқда.
Украинада айниқса польшалик ёлланма аскарлар сони кўп. Буни Польшанинг Украинадаги можаро натижасидан манфаатдорлиги билан изоҳлаш мумкин. Польша расмийлари Украинанинг ғарбий вилоятларини ўз ҳудудига қўшиб олиш ниятини бир неча бор айтиб ўтишган эди.