ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги жангларда қаҳрамонлик кўрсатаётган аскар ва зобитлар ҳақида ҳар куни ҳикоя қилиб бормоқда.
Бугунги қаҳрамонимиз - ёш артиллериячи, ноодатий биографияга эга. У Дубай шаҳрида туғилган, отаси покистолик онаси рус. Россиянинг Красноярск шаҳрида ўсиб улғайган, ҳарбий ўқув юртини тамомлаб артиллериячи мутахассислигини олган.
Жангдаги қаҳрамонлиги ҳақида гапирганда, улар колонна таркибида ҳаракатланиб кетаётган вақтда душман пистирмасига дуч келади. Шунда у ўз миномётчилар бўлинмасига қуролларни шайлаб дарҳол жангга киришни буюради. Натижада душман артиллерияси ва ўқотар қуроллари ўти бостирилади, колонна ҳаракатини давом эттиради.