Мактаб директорларидан таълимни ривожлантириш бўйича 170дан ортиқ таклиф келиб тушди - ХТВ

Унда асосан таълим жараёнларини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш юзасидан мурожаатлар йўлланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Мактаб директорларидан таълим тизимини ривожлантириш бўйича 170 дан ортиқ таклифлар келиб тушди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, махсус @direktor_murojaati_bot ботига ўтган икки ҳафта давомида мактаб раҳбарларидан бир қатор муржаат ва таклифлар келиб тушди.
Унда асосан таълим жараёнларини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш юзасидан мурожаатлар йўлланган.
Айни вақтда вазирлик мутасаддилари ва ҳудудий халқ таълими бошқармалари ушбу мурожаатларни манзилли ўрганиб чиқмоқда.
Маълумот учун, мазкур бот мактабларда мавжуд тизимли муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида ишга туширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти администрацияси қошидаги ишчи гуруҳ таълим сифатини ошириш, замонавий дастурлар, янги ўқув қўлланмаларини яратиш ишларини бошлаганди. Унга кўра, биринчи синфдан то иккинчи синфгача бўлган барча ўқув маҳсулотлари апробация учун танлаб олинган.