https://sputniknews.uz/20221014/maktab-direktorlaridan-talimni-rivojlantirish-boyicha-170dan-ortiq-taklif-kelib-tushdi---xtv-29123063.html
Мактаб директорларидан таълимни ривожлантириш бўйича 170дан ортиқ таклиф келиб тушди - ХТВ
Мактаб директорларидан таълимни ривожлантириш бўйича 170дан ортиқ таклиф келиб тушди - ХТВ
Sputnik Ўзбекистон
Унда асосан таълим жараёнларини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш юзасидан мурожаатлар йўлланган. 14.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-14T12:37+0500
2022-10-14T12:37+0500
2022-10-14T12:37+0500
жамият
мактаб
мактаб директори
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/481/80/4818006_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_ede902975b6b3ec6c9910cf1baa480ff.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Мактаб директорларидан таълим тизимини ривожлантириш бўйича 170 дан ортиқ таклифлар келиб тушди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.Айтилишича, махсус @direktor_murojaati_bot ботига ўтган икки ҳафта давомида мактаб раҳбарларидан бир қатор муржаат ва таклифлар келиб тушди.Унда асосан таълим жараёнларини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш юзасидан мурожаатлар йўлланган.Айни вақтда вазирлик мутасаддилари ва ҳудудий халқ таълими бошқармалари ушбу мурожаатларни манзилли ўрганиб чиқмоқда.Маълумот учун, мазкур бот мактабларда мавжуд тизимли муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида ишга туширилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти администрацияси қошидаги ишчи гуруҳ таълим сифатини ошириш, замонавий дастурлар, янги ўқув қўлланмаларини яратиш ишларини бошлаганди. Унга кўра, биринчи синфдан то иккинчи синфгача бўлган барча ўқув маҳсулотлари апробация учун танлаб олинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/481/80/4818006_157:0:1057:675_1920x0_80_0_0_24e8a2144412ba3eb6196ac1cf7e6fd6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб, мактаб директори, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, мактаб, мактаб директори, халқ таълими вазирлиги (хтв)
Мактаб директорларидан таълимни ривожлантириш бўйича 170дан ортиқ таклиф келиб тушди - ХТВ
Унда асосан таълим жараёнларини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш юзасидан мурожаатлар йўлланган.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Мактаб директорларидан таълим тизимини ривожлантириш бўйича 170 дан ортиқ таклифлар келиб тушди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар
берди. Айтилишича, махсус @direktor_murojaati_bot ботига ўтган икки ҳафта давомида мактаб раҳбарларидан бир қатор муржаат ва таклифлар келиб тушди.
Унда асосан таълим жараёнларини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш юзасидан мурожаатлар йўлланган.
Айни вақтда вазирлик мутасаддилари ва ҳудудий халқ таълими бошқармалари ушбу мурожаатларни манзилли ўрганиб чиқмоқда.
Маълумот учун, мазкур бот мактабларда мавжуд тизимли муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида ишга туширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти администрацияси қошидаги ишчи гуруҳ таълим сифатини ошириш, замонавий дастурлар, янги ўқув қўлланмаларини яратиш ишларини бошлаганди. Унга кўра, биринчи синфдан то иккинчи синфгача бўлган барча ўқув маҳсулотлари апробация учун танлаб
олинган.