Украинларнинг ёнаётган Қрим кўприги олдида ўзини кўз-кўз қилиб суратга тушганларига ҳам кўп бўлмади. “Бизчи, нима учун” - деган садо келади Украинадан. Аммо, кечирасиз, сизлар ғарблик шериклар соябони остида анча кўп турдингиз. Ҳа, мана шу соябон остида қурол еткази бериш, Зеленский ва Анжелина Жоли учун пуллар ва ахборотдан ҳимояланиш мумкин эди. Аммо, афсуски, у ракеталардан ҳимоя қилмайди.
Ярим йилдан буён Украина ўзини “айёр руслар”нинг “жабрдийдаси” сифатида кўрсатмоқда. Почта маркалари, терактлар фонида селфилар, ўз ҳарбийлари томонидан ўлдирилган украин одамлари жасадларидан инсталляциялар, раҳбарларининг ноанъанавий стендаплари. Туппа-тузук томоша, хуллас.
Аммо бу “томоша”ларнинг бир камчилиги бор. Ҳаммага ҳаммаси аниқ чиндан ҳам. Ва бутун дунё Вашингтон ҳамда Лондон Киевга тонналаб қуроллар, минглаб хорижий аскарларни жўнатаётганини даҳшат билан томоша қилди. Бунинг барчасини Россия билан уруш қилиш учун қилди. Дунёдаги барча мамлакатлар раҳбарларида эса бу лаҳзаларда бир хил: агар менда ҳам шундай бўлсачи, деган ўйлар келган. Ақлдан озган “дунё полициячиси” чиндан ҳам ҳаммани кўрқитиб юборди. Кўп суверен мамлакатлар раҳбарлари бу борада норозлигини ҳам билдирди.
Қанчадир вақтгача бу “Украинанинг рус импереализмига қарши кураши" саҳнаси бўлди. Қандайдир доимий ҳарбий ҳаракатлар. Профессионалларнинг ҳарбий тўқнашуви. Дунё ҳамжамияти норози бўлди, бироқ ичига ютди.
Аммо энди Вашингтоннинг прокси-казаклари Россияга қарши ошкора ва тўғридан-тўғри терроризмга ўтди. Бу жанр классикаси. Бу мағлублар қила олиши мумкин бўлган охирги иш. Ва шу ерда англо-саксон хожалар анчайин ноқулай вазиятда қолишди.
Йиллар давомида америкаликлар можаҳийларни пул ва қурол билан таъминлаб келмаган деб айтиш мумкин эди. Аммо ИГИЛ*ни қуроллар билан овунтирган британияликлар эмас эди. Аммо бунда қизиққон украинлар сабаб барча ниқоблар ечилди. Ҳаммаси энди ошкор бўлди.
Мана, “Шимолий оқим-2” газ қувурларини портлатишмоқда. Ҳа, бу ўша юқори даражадаги америкалик расмийлар йўқ қилиш билан қўрқитган. Айнан америкаликлар ихтиёрида бугунги кунда энг илғор сувости бошқарувчисиз аппаратлар бор. Улар Болтиқ тубига портлайдиган қурилма етказа олишга қодир. Табиийки, дунё жамоати фикри бунда америкаликлар ва инглизларни айблашга мойил. Ушбу диверсияни “англосаксонларники” деб Владимир Путин шунчаки ҳамманинг дилидаги, бироқ айтишга кўрққан сўзларни айтди холос.
Ёки Москва яқинида Дарья Дугинанинг - машҳур файласуф, Россия мустақиллигининг ақлий кураши раҳбари қизининг машинасини портлатишди. Яна оддий мантиқий ҳисоб-китоблар орқали жаҳон ҳамжамияти рус қизига суиқасдни америкаликлар ёки инглизлар буюртма берган деган хулосага келади. Ва буни Украинада туғилган бандерачи амалга оширгани ҳам муҳим эмас. Асосийси буюртмачи океан ортидаку.
Устига-устак америкалик ва британиялик махсус хизматлар учун зиёлилар, сиёсатчилар, мамлакатда мустақиллик учун курашаётган файласуфларга суиқасд уюштириш ҳар куни бажариладиган одатий амаллар холос. Ёки бахтиқаро Лотин Америкасидаги ҳолатни олайлик.
Яқиндагина Россияни терроризм ҳомийси сифатида эълон қилмоқчи бўлган АҚШ эса ҳомий эмас, балки Вашингтон расман ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатлар олиб бормаётган мустақил мамлакат ҳудудларига ҳалокатли ҳужумлар уюштираётган террорчининг ўзи бўлиб чиқяпти. Ва бунда демократия, “Украина озодлиги”, инсон ҳуқуқлари ҳақида эҳтиросга берилиб сўзлашлари ҳам қийин бўлиб бормоқда. Ҳуқуқлар ўз йўлига, бироқ одамларни нега ўлдиришмоқда?
Ушбу ёқимсиз ёлғонни америкаликлар анчайин кечроқ тушунишди. Улар баҳона қилишга уринишди. New York Times газетаси Вашингтоннинг Москва яқинидаги терактдан мутлақо хабарсиз бўлганини айтган қандайдир махсус хизматнинг ҳақиқатларини ошкор қилгандек бўлди. Гўёки, булар ортида Киев режими турибди, биз эмас, дегандек.
Албатта, шундай, ким ҳам шубҳа билдирганди? Бу иқрорларда қандайдир танишлик бор “- Мен ўлдирмадим, - деб шивирлайди Раскольников, худди жиноят пайтида болаларни тутиб олишгандек”.
Американинг Politico журнали тахмин қилишича, New York Times газетасидаги мақоласи билан Вашингтон бундай терактлар уюштириш мумкин эмаслигини билдириб Зеленский режимини огоҳлантирмоқчи бўлган ва украин террористлардан масофа сақлашга ҳаракат қилган.
Бироқ, огоҳлантириш бўлсада, барибир фойда бермади. Мақола эълон қилинишидан бир неча кун ўтгандан сўнг Қрим кўпригида портлаш содир этилди. У яна бир бора чақнай бошлаган умидларни йўққа чиқарди ва дунё раҳбарларининг асабларига яхшигина таъсир қилди.
Такрор айтиш лозим, ҳар қандай мамлакатнинг раҳбари Американинг барча ҳужумларини ўзига яқин олади. Агар менинг газ қувурларимга ёки кўприкка ёки Худо кўрсатмасин, АЭС га ҳужум бўлсачи? Агар улар шифохонага ўт очишни хоҳлаб қолишсачи? Метрога ҳужум қилишсачи? Яқиндагина “Турк оқими”га уюштирилган терактни олдиндан бартараф этишди. Хайрият, улгуришди.
Сербия президенти Александр Вучич бутун дунё реакциясини билдиргандек бўлди. «Қўрққанимдан қора терга ботдим», - деди у.
Ҳатто энди дунё ахборот майдонида ҳам айёр Москва ва ёмон Влад ҳақида “қўрқинчли” ҳикоялар берилмай қўйди. Россия махсус операция мобайнида масъулиятлилик ва инсонпарварлик намойиш этди. Кўпчилик Россия фуқаролари инсонпарварликни хоҳлашмаётгандек. Бу пайтда халқлар ва уларнинг етакчилари “қўрқувдан қора терга ботмоқда” ва Оқ уй ҳамда унинг бутун дунё бўйлаб тарқалган террорчилар шайкалари нима қилар экан деб ўйлашмоқда.
Улар Европанинг ярмига радиация юқтириб бомбалар билан провокациялар уюштиришлари мумкин. Ўз прокси-казаклар қўллари билан электростанцияларга зарар етказишлари мумкин. Кейин эса ҳаммасини Москвага ағдаришга ҳаракат қилишади. Аммо энди бу иш бермайди. Ўшанда улар : “биз эмас, буни Киев қилди” дейди. Аммо бу ҳалок бўлган одамларнинг ҳаётини қайтариб бермайди.
Хўш, бунда Вашингтон қандай қилиб дунё етакчиси ролини ўйнаши мумкин? Қандай қилиб демократияни олиб бориш ва бошқаларнинг қулоғига лағмон илиш мумкин? Террористик Киев билан ҳамкорлик АҚШни дунё ҳамжамияти олдида ташландиққа айлантиради. Тинч аҳолининг ўлими, муҳим инфратузилмага уюштирилган диверсия ортида турган мамлакат - у дунёга қандай таъсир ўтказишга иддао қилиши мумкин?
Муаммо яна шундаки, эпчил украин террорчилари бир вақтнинг ўзида иккита хожаси - АҚШ ва Буюк Британияга хизмат қилишга улгуради. Уларнинг манфаатлари эса баъзида бир-бирига зид. Вашингтон ҳали ўзини бинойидек кўрсатмоқчи. Британия эса аллақачон ўз обрўсига тупурган. Қароқчилар ороли.
Ғарб матбуотида Британия разведкаси Қримда - ёки улар айтганидек, Керч кўпригини баҳорда диверсиялар учун бир нечта режалар ишлаб чиққанини тасдиқловчи ҳужжатлар пайдо бўлса, бу ҳеч кимни ажаблантирмайди. Ҳа, биз режалаштирганмиз. Ракеталар, дронлар билан зарба бериш, сувости кемалар билан жанг қилиш- хўп нима қилибди шунга, қабилида иш тутишади.
Ҳа, ҳақиқий теракт бошқа сценарий бўйича уюштирилган. Федерал разведка хизмати портлаш ташкилотчиси Кирилл Буданов - Украина ҳарбий разведка раҳбари деб ҳисобламоқда. Бироқ, терактнинг мақсадлари айнан Лондонда белгиланган - россиялик ҳарбийларни изоляция қилиш ва Қрим кўприги бўйлаб уларни қўллаб-қувватлашга халақит бериш. Ҳужум режасини британияликлар айнан Борис Жонсоннинг Киевга ташрифи арафасида тузишган. Жонсон эса Зеленскийни сўнгги украинга қадар жанг қилишга кўндирган эди.
Диверсия муаллифи, британиялик фахрий Майкл Уорд Grayzone журналистларига берган интервьюсида ўзининг муаллифлигини инкор этмаган. У ўз режаларини юборган адресат бунданда қизиқроқ. Бу Британия разведкасининг юқори мартабали арбоби Крис Доннелли. У бир қанча НАТО бош котибларининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Ушбу таниқли шахс, Россияга қарши қандай қилиб тўғри курашиш бўйича бир нечта “ажойиб” асарлар муаллифи, замонавий урушнинг ўзига хос концепциясини билади. Унинг фикрича, уруш кулранг зона деб аталадиган жойда эълон қилинмасдан амалга оширилиши керак. Бунда ҳамма нарса қурол: нефть, газ, ахборот, дипломатия, маданият. Балки “Қарсилдоқ” балети ҳам қуроллар сирасига кирар.
Доннеллининг сўзларига кўра, НАТО жуда эскирган, имиллаган тузилма. Европаликлар жанг қилишни истамайдиган саботажчилар. Блокни қандайдир тарзда жонлантириш учун у Шимолий Атлантика шартномасини ундан том маънода битта сўзни олиб ташлаган ҳолда қайта ёзишни таклиф қилади. Шунда иштирокчи давлатлар “қуролли ҳужум”га эмас, оддийгина “ҳужум”га жавоб қайтаришлари керак бўлади. Доннеллининг сўзларига кўра, ҳужум ҳар қандай йўл билан амалга оширилиши мумкин – хоҳ газ нархини ошириш орқали, ҳаттоки англо-саксон кун тартибига зид бўлган газетадаги мақола орқали ҳам. Ёки руслар тўсатдан саҳнасида “Қарсилдоқ”ни қўйишса. Ахир бу НАТОга ҳужум эмасми?
Аслини олганда, Доннелли НАТО блокига асосланган глобал ҳарбий диктатура ўрнатишга интилмоқда. Айни пайтда, унинг истаклари рўёбга чиқмади, у кулранг зонада уруш учун ҳар томонлама ташвиқот қилмоқда. Бу, жумладан, муҳим инфратузилмага диверсия, юқори даражадаги террорчилик ҳужумлари ва фикр етакчиларини ўлдиришни ўз ичига олади. Ҳозирги модага кўра, бу гибрид уруш назарияси. Эски модада ва халқаро ҳуқуққа кўра, бу терроризмни оқлаш ва унга мафкуравий асосдир.
Умуман олганда, одамлар огоҳ бўлинг. ФРБ деярли ҳар куни ақлдан озган украин камикадзеларини қўлга олмоқда. Биттаси Москва яқинида кўчма зенит ракета комплексидан оддий самолётга отмоқчи бўлди, яна биттаси- Брянскдаги транспорт-логистика терминалини портлатмоқчи бўлди. Аммо булар шунчаки ижрочилар. Дунё терроризмининг асл буюртмачилари ва ҳомийлари Лондон ва Вашингтонда ўтиришибди. Бугунги кунда энди буни ортиқ яширишнинг иложи йўқ.
* Россияда тақиқланган террористик ташкилот.