ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. “Ягона умумреспублика процессинг маркази” (Uzcard) устав капиталидаги 75 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) хабар бермоқда.
“Uzcard”ни 4 нафар иштирокчиларга 25 фоиздан баҳоланган қийматда, жами 210,1 млрд сўмга сотиш юзасидан олди-сотди шартномалари имзоланган.
ДАБА жалб этган мустақил баҳоловчи “Real Excellent Valuation” компанияси “Uzcard” қийматини баҳолаган.
Таъкидланишича, мазкур шартномаларга мувофиқ жорий йил сентябрь ойида ДАбАнинг хусусийлаштириш жамғармасига келиб тушган ушбу маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланган.
Куни кеча “Uzcard” давлат улушининг 75 фоизи компаниянинг тўрт нафар таъсисчисига (Обид Агзамходжаев, Камрон Акбаров, Тимур Азадов ва Мансур Усманов)ўтказилгани маълум бўлганди.