Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

“Uzcard”нинг давлат улуши 210 млрд сўмга сотилди

Uzcard - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2022
Oбуна бўлиш
Куни кеча “Uzcard” давлат улушининг 75 фоизи компаниянинг тўрт нафар таъсисчисига ўтказилгани маълум бўлганди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. “Ягона умумреспублика процессинг маркази” (Uzcard) устав капиталидаги 75 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) хабар бермоқда.
“Uzcard”ни 4 нафар иштирокчиларга 25 фоиздан баҳоланган қийматда, жами 210,1 млрд сўмга сотиш юзасидан олди-сотди шартномалари имзоланган.
ДАБА жалб этган мустақил баҳоловчи “Real Excellent Valuation” компанияси “Uzcard” қийматини баҳолаган.
Таъкидланишича, мазкур шартномаларга мувофиқ жорий йил сентябрь ойида ДАбАнинг хусусийлаштириш жамғармасига келиб тушган ушбу маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланган.
Куни кеча “Uzcard” давлат улушининг 75 фоизи компаниянинг тўрт нафар таъсисчисига (Обид Агзамходжаев, Камрон Акбаров, Тимур Азадов ва Мансур Усманов)ўтказилгани маълум бўлганди.
"Uzcard"нинг давлатга қарашли улуши қандай хусусийлаштирилиши маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0