Россия ҳарбийлари Артемовск ва Соледар аҳолисини эвакуация қилмоқда

Аввалроқ ДХР ва ЛХР қўшинлари Россия армияси кўмаги билан Отрадовка, Весёлая Долина ва Зайцево қишлоқларини озод қилишганди.
Sputnik
Россия ҳарбийлари бўлинмалари улар назорати остида бўлган Артемовск ва Соледар туманлари ва қатор озод қилинган қишлоқлар аҳолисини эвакуация қилишмоқда. Бу ҳақда Первомайск маъмуриятининг маъмурий хизмат кўрсатиш сектори мудири Виктор Гарбар маълум қилди.
“Якшанба кундан буён 16 нафар аҳолини ДХРга эвакуация қилдик. Бу Соледар шаҳарлари, Зайцево, Иванград ҳамда Покровское қишлоқлари аҳолилари. Одамлар оғир аҳволда эди, чунки уларнинг на чироғи, на суви, на гази бўлган. Аскарлар уларга ўз егуликларини беришган”, - деди у.
Гарбар ҳозир одамлар ДХРга жўнатилгани ва улар озиқ-овқат маҳсулотлари, турар-жой билан таъминланишганини таъкидлади.
Унинг аниқлик киритилишича, одамлар хавфсизлик нуқтаи назаридан кечаси эвакуация қилинган.
“Одамларни улар ҳаётини хавф остига қўймаслик учун кечаси олиб чиқдик. Украинанинг қуролли гуруҳлари коптерлар ёрдамида улар позицияларни аниқлаб, ҳатто тинч аҳолига зарба бериши мумкин эди”, - деди Гарбар.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.