Ўзбекистон ва Покистон етакчилари трансафғон йўли қурилишини муҳокама қилишди

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф Остонада Трансафғон темир йўли лойиҳасини илгари суриш масаласини кўриб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Бугун Остонада бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, учрашувда Афғонистонда тинчлик жараёнига ва ижтимоий-иқтисодий тикланишга кўмаклашиш мақсадида “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўлини қуриш бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш истиқболлари батафсил муҳокама қилинган.
Шавкат Мирзиёев провел переговоры с делегацией Пакистана во главе с Премьер-министром этой страны Шахбазом Шарифом.
Шунингдек, аввал эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари савдо-иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун мавжуд салоҳият ва кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этган.
Маълумот учун, икки мамлакат ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. Ўтган йилда улар 47 фоизга, жорий йил бошидан яна 10 фоизга ошди. Қўшма корхоналар сони 200 тага етди.
Шавкат Мирзиёев провел переговоры с делегацией Пакистана во главе с Премьер-министром этой страны Шахбазом Шарифом.
Маълумот учун, лойиҳалаштирилган “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл линияси Жануби-Шарқий Осиёнинг йирик бозорларини МДҲ давлатлари, Хитой ва Европа бозорлари билан боғловчи янги ва энг қисқа транзит йўлакларини яратади.
Шу билан бирга, Афғонистоннинг марказий қисмида жойлашган ўнлаб фойдали қазилмалар конлари иқтисодий айланмага жалб қилинади. 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, темир йўл транспорти фаолияти билан боғлиқ янги касблар шакллантирилади. Лойиҳа амалга оширилгач, ҳудуднинг 15 млнгача аҳолиси хаёти фаровонлашади.
Умуман олганда, трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш юк ташиш вақти ва нархини 30-40 фоизга қисқартиради. Илк йилларда биринчи ҳисобланган ташувлар ҳажми 3 млн тоннагача, 2030 йилга келиб эса йилига 15 млн тоннадан ошиб кетиши мумкин.
Лойиҳанинг тахминий қиймати 4,6 млрд долларни ташкил этади, амалга ошириш муддати 5 йил.
Йил сўнгига қадар трансафғон темир йўлида дала экспедицияси бошланади - тафсилотлар